OAK sayti » Yangiliklar » Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий аттестация комиссияси ва Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси қўшма мажлиси ҳақида
 
29 okt 2015

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий аттестация комиссияси ва Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси қўшма мажлиси ҳақида

Kategoriya: Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий аттестация комиссияси ва Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси қўшма мажлиси ҳақида

 

    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида жорий йилнинг 28 октябрь куни  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 октябрдаги 07/09-06-2-сон топшириғида белгиланган вазифалар, жумладан, 2015 йилниниг III чорак якунлари ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича топшириқлари ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий аттестация комиссияси ва Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг қўшма мажлиси ўтказилди.

    Мазкур йиғилишда Фанлар академияси тизимидаги илмий тадқиқот институтлари директорлари, Олий аттестация комиссияси ва Фан ва технологияларни ривожлан­тиришни мувофиқлаштириш қўмитаси масъул ходимлари иштирокида 2015 йилнинг III чорак якунлари, шу даврдаги ижро интизоми мониторинги натижалари муҳокама қилинди.

    Мажлисда Фанлар академияси Бош илмий котиби Б.Т.Ибрагимов, Ўзбекистон Республикаси ОАК Бош илмий котиби А.Д.Даминов ҳамда Фан ва технологияларни ривожлан­тиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ижро аппарати раҳбари О.Р.Парпиевлар ўз маърузалари билан иштирок этиб, иш жараёнидаги ютуқлар ва камчиликлар ҳақида батафсил маълумотлар билан таништириб ўтдилар. Мажлис якунида ташкилотларда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш, юқори ташкилотлардан келган ҳужжатлар ижросининг тизимли равишда назоратини олиб бориш каби масалалар муҳокама қилинди ҳамда келгусидаги асосий вазифалар белгилаб олинди.