OAK sayti » Yangiliklar » Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида ўтказилган семинар тўғрисида
 
07 sen 2015

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида ўтказилган семинар тўғрисида

Kategoriya: Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

 Олий аттестация комиссиясида ўтказилган семинар тўғрисида

 

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида   жорий йилнинг 3-5 сентябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Комплекс мажлисининг 109-сон баёнида (09.07.2015 й., №07-07-1-4) белгиланган вазифалар, жумладан, «Илмий салоҳият» дастуридаги ОТМ/ИТМ илмий салоҳияти мониторингини кафедра ва нашр ишларини эътиборга олган ҳолда такомиллаштириш топшириқлари ижроси юзасидан ишчи амалий семинар ўтказилди.

    Мазкур семинарда тегишли ОТМ/ИТМ масъул ходимлари (илмий ишлар бўйича проректорлар ва директор ўринбосарлари) иштирокида «Илмий салоҳият» дастурига тегишли маълумотларнинг тўлиқ ва объектив равишда киритилиши ҳамда 2015 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича мониторинг натижалари муҳокама қилинди.

    Семинарда шунингдек олий ўқув юртидан кейинга таълимнинг бир босқичли тизими шароитида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, бу борада ОАК тизими, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар, соҳага масъул барча мутасадди ташкилотлар олдида турган вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

     Тегишли ташкилотларга тавсиялар берилди ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш хусусида фикрлар алмашинилди.