OAK sayti » Yangiliklar » Диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига илмий нашрни киритиш ҳақида
 
01 apr 2019

Диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига илмий нашрни киритиш ҳақида

Kategoriya: Yangiliklar, Jurnallar

Диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия

этилган илмий нашрлар рўйхатига илмий нашрни киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ўзгартиришлар киритилган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисидаги низом”га асосан Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсатининг 2019 йил 28 мартдаги 263/7.1-сон қарори билан техника, тарих, иқтисодиёт, фалсафа, филология, юридик ва тиббиёт фанлари бўйича диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий веб-сайтининг илмий бўлими (электрон журнал) киритилди.