OAK sayti » Yangiliklar » Докторлик диссертацияси мавзулари ва тегишли аттестация тадбирларига оид ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари тўғрисида
 
16 mart 2015

Докторлик диссертацияси мавзулари ва тегишли аттестация тадбирларига оид ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари тўғрисида

Kategoriya: Yangiliklar

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

 

БУЙРУҚ (кўчирма)

 

 

     Тошкент ш.

 

16

2015 йил  16  февраль

 

Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар Маҳкамаси Маданият,  таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари

Комплексининг  2014  йил 7 октябрдаги мажлиси 203-сонли баёнида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлан-

тириш юзасидан  белгиланган топшириқлар (13.10.2014 й., 07-07-1-18) ижросини таъминлаш тўғрисида

 

 

    Вазирлар Маҳкамаси Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари Комплексининг  2014  йил 7 октябрдаги мажлиснинг 203-сонли баёни (13.10.2014 й., №07-07-1-18) билан ОАКда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини оптималлаштириш юзасидан берилган топшириқлар ижроси бўйича мақсадли илмий-ташкилий ва дастурий таъминот ишлари амалга оширилди. Жумладан, докторлик диссертацияси мавзуларига оид ҳужжатларни расмийлаштириш ишларининг электрон ҳужжат айланиш тизими асосида ташкил этиш дастурий таъминоти ишлаб чиқилди. Мазкур дастурий маҳсулот асосида 2015 йилдан бошлаб, докторлик диссертацияси мавзуларини рўйхатдан ўтказиш ишларини тўлиқ электрон ҳужжат айланиш тизими асосида ташкил этиш имконияти яратилди.

    Мазкур тизимни амалиётга жорий этиш юзасидан 2015 йилнинг 15–19 январь кунлари олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари масъул ходимларига ишчи семинарлар ташкил этилди ҳамда улар билан биргаликда ушбу тизимни жорий этиш юзасидан тегишли дастурий-техник тадбирлар амалга оширилди. Бу тадбирларнинг амалга оширилиши билан олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан 2015 йилдан бошлаб тақдим этиладиган катта илмий ходимлар-изланувчилар ва мустақил изланувчилик институтларига қабул қилинганлар ҳамда эркин изланувчилик асосида диссертация тадқиқотларини амалга оширувчи изланувчиларнинг диссертация мавзуларини эълон қилишга оид расмийлаштириш ишлари тўлиқ электрон ҳужжат айланиш тизими асосида ташкил этилди.

    Вазирлар Маҳкамаси Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари Комплексининг  2014  йил 7 октябрдаги мажлиснинг 203-сонли баёни (13.10.2014 й., №07-07-1-18) билан ОАКда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини оптималлаштириш юзасидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида

 

 

БУЮРАМАН

 

1-§

    Докторлик диссертацияси мавзулари ва тегишли аттестация тадбирларига оид ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари 2015 йилдан тўлиқ электрон ҳужжат айланиш тизими асосида ташкил этилиши муносабати билан ОАК бўйича 2012 йилнинг 29 февралидаги 13-сонли буйруқнинг 2 - (диссертация ҳимояси ҳақидаги ахборотни ОАК веб-сайтида ва “ОАК Бюллетени” журналида эълон қилиш бўйича 40 000 сўм миқдорида белгиланган тўлов), 3 - ва 4-бандлари ҳамда 2013 йилнинг 7 январида тасдиқланган докторлик диссертацияси мавзусини рўйхатдан ўтказиш ва журналда эълон қилиш бўйича меҳнат сарфи калькуляциясида докторлик диссертацияси мавзусини (43500 сўм) ОАК Ахборотномасида эълон қилиш бўйича белгиланган тўлов ва унинг миқдори жорий йилдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

 

                  

 

Раис                                                                                             А.Т.  Юсупов