OAK sayti » Yangiliklar » Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Низомлари тўплами
 
18 okt 2013

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Низомлари тўплами

Kategoriya: Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Олий аттестация комиссияси Низомлари тўплами

 

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ЎзР Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган  “Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом”, “Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги  низом”, “Малакавий имтихонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”, “Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низом” ва “Эксперт  кенгаши тўғрисидаги низом”ларнинг ўзбек ва рус тилларидаги тўплами нашр қилинганлигини маълум қилади.

   Мазкур Низомлар тўплами катта илмий ходим-изланувчилар, мустақил изланувчилар, илмий маслаҳатчилар ҳамда фан доктори илмий  даражасини берувчи илмий кенгашлар, олий таълим муассасаларининг кенгашлари, илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий кенгашлари  ва ОАКнинг эксперт кенгашлари раҳбарлари ва аъзолари, шунингдек, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва  аттестациядан ўтказиш соҳасидаги мутахассислар учун мўлжалланган.

 

 Ушбу ОАК Низомлари тўпламини ОАК бухгалтериясидан олиш мумкин.

                        Телефон: 233-11-43