OAK sayti » Yangiliklar » Илмий кенгашлар илмий котиблари учун кенгашлар фаолиятини ташкил этиш ҳамда ОАК норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг услубий ва амалий жиҳатларига бағишлаб ўтказиладиган семинар тўғрисида АХБОРОТ
 
19 sen 2013

Илмий кенгашлар илмий котиблари учун кенгашлар фаолиятини ташкил этиш ҳамда ОАК норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг услубий ва амалий жиҳатларига бағишлаб ўтказиладиган семинар тўғрисида АХБОРОТ

Kategoriya: Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Олий аттестация комиссиясида Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар илмий котиблари учун кенгашлар фаолиятини ташкил этиш ҳамда ОАК норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг услубий ва амалий жиҳатларига бағишлаб ўтказиладиган семинар тўғрисида

ахборот   

 

   

    Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар давлат аттестациясини амалдаги ОАК низомлари асосида ташкил этишни таъминлаш мақсадида Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар фаолиятини ташкил этиш ҳамда ОАК норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг услубий ва амалий жиҳатларига бағишлаб Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар илмий котиблари учун 2013 йилнинг 24 сентябрь куни соат 15.00.да семинар ташкил этилади.

 

    Манзил: ОАК (ФА) биноси, 2-қават, кичик мажлислар зали. Тел. 2332883.

 

    Мазкур семинарда ОАКнинг масъул ходимлари ОАКнинг тегишли низомлари талабларидан келиб чиққан ҳолда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимининг ўзига ҳос жиҳатлари, хусусан, Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар фаолиятини ташкил этиш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан атрофлича маълумот берадилар.

 

    Семинар интерфаол усулда ташкил этилиб, унда семинар қатнашчилари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришлари ва ўзларини қизиқтирган саволларга малакали жавоблар олишлари мумкин.

 

Олий аттестация комиссияси