OAK sayti » Yangiliklar » ОАК норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг услубий ва амалий жиҳатларига бағишлаб ўтказиладиган семинарлар тўғрисида АХБОРОТ
 
12 sen 2013

ОАК норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг услубий ва амалий жиҳатларига бағишлаб ўтказиладиган семинарлар тўғрисида АХБОРОТ

Kategoriya: Yangiliklar

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида олий таълим муассасалари кенгашлари ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий кенгашлари илмий котиблари учун ОАК норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг услубий ва амалий жиҳатларига бағишлаб ўтказиладиган семинарлар тўғрисида ахборот

    Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар давлат аттестациясини амалдаги ОАК низомлари асосида ташкил этишни таъминлаш мақсадида 2013 йилнинг сентябрь ойида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли масъул ходимлари билан ишчи семинарлар ташкил этиш режалаштирилган. Семинарлар ишчан ва интерфаол даражада ўтиши учун улар қуйидаги фанлар йўналишида ўтказилади:

 

    аниқ фанлар йўналишида – 17.09.2013 йил, соат 15.00.да;

    табиий фанлар йўналишида – 18.09.2013 йил, соат 15.00.да;

    ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишида – 19.09.2013 йил, соат 15.00.да.

 

    Манзил: ОАК биноси, 2-қават (Фанлар Академияси), кичик мажлислар зали. Тел. 233-28-83.

 

    Семинарларга олий таълим муассасалари кенгашлари ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий кенгашлари илмий котиблари, тегишли мутахассислар ва қизиқиш билдирган тадқиқотчилар таклиф этилади.

    Мазкур семинарларда ОАКнинг масъул ходимлари ОАКнинг тегишли низомлари талабларидан келиб чиққан ҳолда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимининг ўзига ҳос жиҳатлари, хусусан, фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқотлари мавзуларини ОАКда рўйхатдан ўтказиш ва илмий унвон олиш учун шакллантириладиган аттестация иши ҳужжатлари юзасидан атрофлича маълумот берадилар.

    Семинар интерфаол усулда ташкил этилиб, унда семинар қатнашчилари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришлари ва ўзларини қизиқтирган саволларга малакали жавоблар олишлари мумкин.

 

Олий аттестация комиссияси