OAK sayti » Yangiliklar » Малакавий имтиҳонлар ва талабгорларнинг лаёқатини аниқлаш тест синовлари: натижалар таҳлили ва истиқболдаги вазифалар
 
01 sen 2013

Малакавий имтиҳонлар ва талабгорларнинг лаёқатини аниқлаш тест синовлари: натижалар таҳлили ва истиқболдаги вазифалар

Kategoriya: Yangiliklar

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги  ПФ-4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ малакавий имтиҳонларни ўтказишнинг янги тартиби ва талабгорларнинг илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқатини аниқлаш бўйича тест синовларини ўтказиш амалиётга киритилди.

Малакавий имтиҳонлар талабгорнинг назарий ва касбий тайёргарлиги даражаси, унинг фаннинг шаклланиши ва ривожланиши тарихи, умумий концепциялари ва методология масалалари, манбалари, шу билимлар тармоғининг асосий назарий ва амалий муаммоларини қай даражада билишини аниқлаб бериши, унинг соҳага оид илмий адабиётларни, жумладан замонавий хорижий нашрларни ҳамда илмий тадқиқотларнинг замонавий усулларини қай даражада эгаллаганлигини ҳамда талабгор тегишли фан соҳаси ривожининг ҳозирги аҳволи, муаммолари ва истиқболларини, унда ўтказаётган тадқиқотининг ўрни, янгилиги ва аҳамиятини билишини кўрсатиб беришини назарда тутади. Талабгорлар учун малакавий имтиҳонлар Ўзбекистоннинг энг янги тарихи, чет тили ва диссертация мавзусига мувофиқ ихтисослик фанларидан, шунингдек қўшимча равишда қуйидаги малакавий имтиҳонларни топширишлари белгиланган:

    ижтимоий-гуманитар ва иқтисодиёт фанлари соҳалари бўйича – мустақиллик мафкураси ҳамда демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асосларидан;

    аниқ ва табиий фанлар соҳалари бўйича – Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фани саволлари таркибида мустақиллик мафкураси ҳамда демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асосларидан;

аниқ ва табиий фанлар, тиббиёт, иқтисодиёт ва педагогика фанлари соҳалари бўйича – математик моделлаштириш ва математик статистика асосларидан;

     иқтисодиёт фани соҳаси бўйича – иқтисодиёт назариясидан;

     педагогика фани соҳаси бўйича – умумий педагогика, педагогика ва таълим тарихидан.

     Бакалавр даражасига ёки олий маълумотли мутахассис дипломига эга бўлган талабгорлар малакавий имтиҳонлардан ташқари ушбу фан йўналишининг асосий мазмуни ҳамда умумметодологик ва назарий муаммоларини қамраб оладиган мутахассислик бўйича қўшимча имтиҳон топширишлари шарт бўлади.          Қўшимча имтиҳон талабгорнинг ихтисослиги бўйича магистратура мавжуд бўлган олий таълим муассасаларида топширилади.

    Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи, Чет тили (инглиз, немис, француз), Мустақиллик мафкураси ҳамда демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари, Умумий педагогика, педагогика ва таълим тарихи, Математик моделлаштириш ва математик статистика асослари, Иқтисодиёт назарияси фанлари ва курсларидан малакавий имтиҳонлар ўтказилди.

    Мазкур имтиҳонларда жами 853 нафар талабгорлар қатнашдилар. Малакавий имтиҳонларда иштирок этган талабгорларнинг 71 нафари (8,3%) – 86 балл ва ундан юқори (аъло), 350 нафари (41%) – 71-85 балл (яхши), 284 нафари (33,3%) – 55-70 балл (қониқарли), 148 нафари (17,3%) – 55 баллдан паст (қониқарсиз)  кўрсаткичларга эга бўлдилар. Бунда сифат кўрсаткичи 49,3% ни ташкил этмоқда.

 

2013 йил май ойи сессиясидаги малакавий имтиҳонлар натижалари

 

Т/р

Фан ёки курс номи

Жами истак билдирганлар сони

Қатнашмаган

лар сони

Баҳолар

 

“қони-

қарсиз”

 

“қони-

қарли”

 

“яхши”

 

“аъло”

1

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи

247

35

13

50

124

25

2

Чет тили:

388

68

81

114

89

36

 

           инглиз

319

41

72

100

76

30

 

           немис

45

16

9

7

8

5

 

           француз

24

11

0

7

5

1

3

Мустақиллик мафкураси ҳамда демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари

70

3

6

25

34

2

4

Умумий педагогика, педагогика  ва таълим тарихи

12

0

2

1

7

2

5

Математик моделлаштириш ва математик статистика асослари

219

20

42

81

71

5

6

Иқтисодиёт назарияси

49

6

4

13

25

1

Жами

985

132

148

284

350

71

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

      Энди фанлар бўйича ўтказилган малакавий имтиҳонлар ва лаёқатни аниқлаш тест синовлари натижаларини таҳлилларини келтириб ўтамиз:

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фани бўйича малакавий имтиҳонларда жами 212 нафар талабгорлар иштирок этди (жадвалга қаранг). 

Жадвалдан кўриниб турибдики, талабгорларнинг 25 нафари (11,8%) – аъло, 124 нафари (58,5%) – яхши, 50  нафари (23,6%) – қониқарли, 13 нафари (6,1%) – қониқарсиз баҳолар олдилар. Бунда сифат кўрсаткичи 70,3% ни ташкил этмоқда. 

    Чет тили фани бўйича малакавий имтиҳонларда жами 320 нафар талабгорлар иштирок этди. 

Жадвалдан кўриниб турибдики, талабгорларнинг 36 нафари (11,2%) – аъло, 89 нафари (27,8%) – яхши, 114  нафари (35,6%) – қониқарли, 81 нафари (25,3%) – қониқарсиз баҳолар олдилар. Бунда сифат кўрсаткичи 39,0% ни ташкил этмоқда. 

   Мустақиллик мафкураси ҳамда демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари фани бўйича малакавий имтиҳонларда жами 67 нафар талабгорлар иштирок этди. 

Жадвалдан кўриниб турибдики, талабгорларнинг 2 нафари (3%) – аъло, 34 нафари (50,7%) – яхши, 25  нафари (37,3%) – қониқарли, 6 нафари (8,9%) – қониқарсиз баҳолар олдилар. Бунда сифат кўрсаткичи 53,7% ни ташкил этмоқда. 

     Умумий педагогика, педагогика ва таълим тарихи фани бўйича малакавий имтиҳонларда жами 12 нафар талабгорлар иштирок этди. 

Жадвалдан кўриниб турибдики, талабгорларнинг 2 нафари (16,7%) – аъло, 7 нафари (58,3%) – яхши, 1 нафари (8,3%) – қониқарли, 2 нафари (16,7%) – қониқарсиз баҳолар олдилар. Бунда сифат кўрсаткичи 75% ни ташкил этмоқда. 

Математик моделлаштириш ва математик статистика асослари фани бўйича малакавий имтиҳонларда жами 199 нафар талабгорлар иштирок этди. Жадвалдан кўриниб турибдики, талабгорларнинг 5 нафари (2,5%) – аъло, 71 нафари (35,7%) – яхши, 81 нафари (40,7%) – қониқарли, 42 нафари (21,1%) – қониқарсиз баҳолар олдилар. Бунда сифат кўрсаткичи 38,2% ни ташкил этмоқда. 

  Иқтисодиёт назарияси фани бўйича малакавий имтиҳонларда жами 43 нафар талабгорлар иштирок этди. Жадвалдан кўриниб турибдики, талабгорларнинг 1 нафари (2,3%) – аъло, 25 нафари (58,1%) – яхши, 13 нафари (30,3%) – қониқарли, 4 нафари (9,3%) – қониқарсиз баҳолар олдилар. Бунда сифат кўрсаткичи 60,3% ни ташкил этмоқда. Жорий йилнинг июнь ойида ўтказилган талабгорларнинг илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқатини аниқлаш тест синовларида жами 662 нафар талабгор иштирок этди. Тест синовлари натижаларига кўра, талабгорларнинг 5 нафари (0,7%) – 86 ва ундан юқори балл, 52 нафари (7,9%) – 71-85  балл, 237 нафари (35,8%) – 55-70 балл, 368 нафари (55,6%) – 55 дан паст балл кўрсаткичларига эга бўлдилар. Бунда сифат кўрсаткичи 8,6% ни ташкил этмоқда.

   Шуни таъкидлаш керакки, тест синовлари мустақил илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқатини аниқлаш бўйича тест синовларида қатнашиш истагини билдирган талабгорларнинг ярмидан кўпи (55,6%) илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга ҳали тайёр эмасликларини кўрсатди.

   Юқорида келтирилган кўрсаткичлар талабгорларнинг малакавий имтиҳонларни топширишлари сифат кўрсаткичларини, илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик фаолиятга тайёргарлик даражасини ошириш олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш сифатини такомиллаштириш бўйича ечимини кутаётган қатор муҳим вазифалар мавжудлигини кўрсатди. Бу борада олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ўзларининг олдиларида турган муҳим вазифаларни белгилаб олишлари ҳамда тегишли фан соҳаларида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича фаолиятларини такомиллаштиришлари шарт.

 

                       Олий аттестация комиссияси