OAK sayti » Yangiliklar » Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш тўғрисида буйруқ
 
28 avg 2013

Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш тўғрисида буйруқ

Kategoriya: Yangiliklar

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

 

БУЙРУҚ

 

2013 йил 22 июль

 003-и

Тошкент ш.

 

Фан доктори илмий даражасини берувчи

илмий кенгашлар тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар фаолиятини ташкил этиш мақсадида

 

БУЮРАМАН

 

§1

ОАК Раёсати қарори билан ташкил этилган фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар ОАК Низомлари талаблари асосида ўрнатилган тартибда фаолиятини бошласинлар.

 

§2

Ҳузурида фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш ташкил этилган ОТМлари ва ИТМлари раҳбарлари:

- мазкур кенгашлар фаолият юритишлари учун зарур шароитларни яратиб берсинлар;

- диссертациянинг асосий илмий натижалари эълон қилиниши лозим бўлган илмий журналлар рўйхатини ОАКга тақдим этишни ташкил этсинлар;

- тегишли ихтисосликлар бўйича малакавий имтиҳон комиссиялари таркиби ва имтиҳон дастурларини тасдиқлаш учун жорий йилнинг 1 сентябрига қадар ОАКга тақдим этсинлар;

- фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар раҳбарлари билан биргаликда жорий йилнинг 15 сентябрига қадар ташкилотнинг веб-сайтида фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш веб-саҳифасини ташкил этсинлар.

 

§3

Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар раҳбарлари:

- кенгашлар фаолиятини ОАК Низомлари талаблари асосида ташкил этилишини ва юритилишини таъминласинлар;

- илмий кенгаш қошидаги илмий семинарлар таркибини ва етакчи ташкилотлар рўйхатини 1 сентябрга қадар ОАКга тақдим этсинлар.

 

§4

Диссертация ихтисослиги ёки фан соҳаси бўйича фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш бўлмаган тақдирда, бир марталик кенгаш тузиш ОАКнинг “Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом”и талаблари асосида ўрнатилган тартибда амалга оширилсин.

 

§5

Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш ОАК Бош илмий котиби А.Д.Даминов зиммасига юклансин.

 

Асос: ЎзР ОАК Раёсатининг 2013 йил 16 июлдаги  198/2-сонли қарори.

 

 

  ОАК  раиси                                                           Г.А.Бахадиров