OAK sayti » Meyoriy-texnik hujjatlar » Низомов Рустам Ахроловичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
23 noy 2016

Низомов Рустам Ахроловичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Низомов Рустам Ахроловичнинг

докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Помидорни уруғи билан плёнка остига мульчалаб экиб парваришлаш технологиясини такомиллаштириш», 06.01.06–Cабзавотчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /LA 0001439/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.Qx82.

Илмий маслаҳатчи: Азимов Ботир Жўраевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик  илмий- тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, 14.07.2016.Qx.22.01.

Расмий оппонентлар: Ибрагимов Мақсуд Юлдашевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Остонақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Дусмуродова Саодат Исмаиловна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: шаффоф ва қора плёнка билан мульчаланган майдонларда помидор  экинидан мўл ва сифатли ҳосил олишнинг истиқболли агротехнологияларини ишлаб чиқиш ҳамда ресурстежамкор технологияларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Давлат реестрига киритилган 15 та маҳаллий навларини қора плёнка остига уруғидан экиб ҳосилини етиштириш учун мос навлари танланган;

помидорни уруғи билан плёнка остида мульчалаб экиб ҳосил етиштириш технологияси ишлаб чиқилган;

помидор уруғига экишдан олдин ишлов бериш, кимёвий препаратлар билан ишлов бериб экиш, уруғ экиш чуқурликлари ва меъёрлари, экиш тизими ҳамда экиш муддати аниқланган;

помидорни суғориш сони, ўғитлаш меъёри, қора плёнка билан мульчаланган майдонларда бегона ўтларга қарши гербицидларни қўллаш миқдори ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Помидорни уруғи билан плёнка остига мульчалаб экиб парваришлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқотлар натижалари асосида:

чет эл дурагайларидан танлов усули билан ажратиб олинган помидорнинг янги Юлдуз нави яратилган ва 2016 йилдан Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясида нав синовидан ўтмоқда. Мазкур навнинг уруғчилиги йўлга қўйилган ва 10 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясининг 10.11.2016 йилдаги 77-сон маълумотномаси). Бунда эртапишар Тошкент тонги навига нисбатан мевалари 5–7 кун эрта пишиб етилган, мевалари қаттиқ, ташувчанлиги экспортбоплиги ва ҳосилдорлиги 10–15 фоизга юқори бўлишига эришилган;

помидорни уруғи билан плёнка остига мульчалаб экиб парваришлаш технологияси Тошкент, Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларидаги сабзавотчилик фермер хўжаликларида жами 55,6 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 10.10.2016 йилдаги №02/22-1219-сон маълумотномаси). Бунда помидор ҳосили 7–10 кун олдин пишиб етилган, ўсув даврида суғоришлар сони 2 мартага қисқарган, минерал ўғитлар 25 фоизга тежалган, бегона ўтлар билан зарарланиш 54,5 фоизга камайган, ҳосилдорлик 15–20 фоизга юқори бўлиши аниқланган.