OAK sayti » Meyoriy-texnik hujjatlar » Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини нашр қилиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган нашрларда илмий мақолалар чоп этиш тўғрисида
 
01 apr 2016

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини нашр қилиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган нашрларда илмий мақолалар чоп этиш тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

 

РАЁСАТ ҚАРОРИ

 

Тошкент шаҳри

223/13.1

2016 йил 31 март

 

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик

диссертациялари асосий илмий натижаларини нашр қилиш тавсия этилган

илмий нашрлар рўйхатига киритилган нашрларда илмий мақолалар

чоп этиш тўғрисида

 

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ–4456-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилган.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисидаги низом»да ОАКга докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини эълон қилиш учун тавсия этиладиган етакчи илмий журналлар ва нашрлар, жумладан, электрон илмий-техник журналлар рўйхатини белгилаш вазифаси юклатилган. Мазкур вазифа ижроси юзасидан «Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини нашр қилиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхати» ишлаб чиқилди ва чоп этилди.

    Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишга оид тадбирларни замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, диссертация тадқиқотларининг сифати ва илмий-амалий аҳамиятини ошириш, фанлараро тадқиқотларни янада чуқурлаштириш, изланувчиларнинг самарали фаолиятини рағбатлантириш ҳамда ёшларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини намоён этишига яратилаётган шароитларни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисидаги низом»га асосан

 

Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсати қарор қилади:

 

1. «Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини нашр қилиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхати» (Рўйхат)нинг охирги таҳририга киритилган нашрларда изланувчилар томонидан аввалги йилларда чоп этилган илмий мақолалари Рўйхатда чоп этилган илмий мақолалар сифатида эътиборга олинсин.

2. «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхати»даги тегишли ихтисосликнинг илмий даража бериладиган фан тармоқлари ва диссертация тадқиқотининг объекти, шунингдек, Рўйхатга киритилган нашрларнинг муайян илмий йўналишда ихтисослашганини эътиборга олган ҳолда изланувчилар томонидан чоп этилган илмий мақолаларни тегишли фан тармоқлари бўйича Рўйхатда тавсия этилган нашрларда чоп этилган мақолалар сифатида эътиборга олинсин.

 

  Раис                                                                                                                  А.Т. Юсупов 

 

  Бош илмий котиб                                                                                           А.Д. Даминов