OAK sayti » Meyoriy-texnik hujjatlar » Малакавий имтиҳонларни ташкил этиш сифати ва самарадорлигини оширишнинг қўшимча чоралари тўғрисида
 
03 noy 2014

Малакавий имтиҳонларни ташкил этиш сифати ва самарадорлигини оширишнинг қўшимча чоралари тўғрисида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

 

РАЁСАТИ ҚАРОРИ

 

2014 йил  31  октябрь

209/5

Тошкент ш.

 

 

Малакавий имтиҳонларни ташкил этиш сифати ва

самарадорлигини оширишнинг қўшимчачоралари тўғрисида

 

    Ўзбекистон Республикаси Президенти­нинг «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттеста­ция­­дан ўтказиш тизимини янада такомиллаш-тириш тўғрисида»ги 2012 йил 24 июлдаги ПФ–4456-сонлифармони асосида мамлакатимизда 2013 йилнинг 1 январи­дан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизими жорий қилинди.

    Олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизими шароитида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар давлат аттестацияси сифатини оширишга йўналтирилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар давлат аттестацияси тадбирлари таркибида малакавий имтиҳонларни ташкил этиш алоҳида ўрин тутади.

    Малакавий имтиҳонларни ҳуқуқий асосда ва юқори илмий-ташкилий савияда ташкил этиш мақсадида «Малакавий имтиҳонларни қабул қилиш тўғрисидаги низом» ва «Муассасаларга малакавий имтиҳонларни ташкил қилиш ҳуқуқини бериш тартиби» ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсатининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган. Шунингдек, малакавий имтиҳонларни ташкил этиш ҳуқуқи берилган муассасалар тизими шакллантирилган, имтиҳон фанлари дастурлари ишлаб чиқилган ва имтиҳонларни қабул қилиш комиссиялари таркиби юқори малакали илмий мутахассислар ҳисобидан шакллантирилган. Мазкур жараёнда самарали ижро назорати ва таҳлилий фаолият ташкил этилган.

Бугунги кунда умумилмий фанлар бўйича малакавий  имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқи «Мустақиллик мафкураси ва демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижти-моий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари» фани бўйича – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига, Ўзбекистон-нинг энг янги тарихи фани бўйича – Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи методик марказга, чет тиллар фани бўйича – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига белгиланган тартибда берилган. Мазкур муас-сасалар томонидан малакавий имтиҳонлар юқори ўқув-услубий ва илмий-ташкилий даражада ташкил қилинган ва малакавий имтиҳонлар комиссиялари фаолияти учун тегишли барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Мазкур имтиҳон комиссиялари томонидан талабгорларнинг билим даражасини баҳолашга тегишли дастур талаб-ларига тўла риоя қилган ҳолда холислик, адолат ва талабчанлик билан ёндашилмоқда.

    Малакавий имтиҳонларни ташкил этиш сифати ва самарадорлигини ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг (6.10.2014) ва Вазирлар Маҳкамаси Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари Комплек-сининг 2014 йил 7 октябрдаги 203-сонли мажлиси баёни (16.10.2014й., №07-07-1-18) 19-банди билан Ўзбекистон Республикаси ОАКга умумилмий фанлар бўйича малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган етакчи олий таълим муассасалари сонини кенгайтириш чораларини кўриш вазифаси юкланган.

Умумилмий фанлар бўйича 2013 йилдан бошлаб ўтказилаётган малакавий имтиҳонларни ташкил этиш тажрибаси уларнинг сифати ва тегишли илмий-ташкилий тадбирлар самарадорлигини оширишда малакавий имтиҳонларни ташкил этиш ҳуқуқи берилган муассасалар тизимини қуйидагиларни эътиборга олган ҳолда такомиллашти-риш заруратини кўрсатди:

    биринчидан, мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг илмий ва илмий-педагогик салоҳиятидан малакавий имтиҳонларни ташкил этишда самарали фойдала-ниш. Мустақиллик йилларида олий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг миқёсдаги ишларнинг амалга оширилиши натижасида бугунги кунда мамлакатимиз олий таълим муассасалари салоҳиятли илмий ва педагогик таркибга, замонавий ўқув-дастурий асосга, моддий-техник база ва ўқув-илмий лабораторияларга эга бўлган таълим масканлари сифатида самарали фаолият кўрсатмоқда. Олий таълим тизими замонавий халқаро стандартларга жавоб берадиган бакалавриат ва магистратура босқичлари асосида ташкил этилган. Олий таълим тизими шароитида шаклланган  замонавий ҳолат малакавий имтиҳонларни самарали ва сифатли ташкил этиш имконини янада кенгайтиради;

    иккинчидан, юртимизда таълим ва фан соҳаларини ривожлантиришга берила-ётган улкан аҳамият ва яратилаётган қулай шарт-шароитлар туфайли илмий изланиш-лар олиб боришга ёшлар қизиқишининг янада ортиб бориши. Бундай ҳолат табиий равишда малакавий имтиҳонларни қабул қилиш комиссиялари иш юкламасининг ортишига олиб келмоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фани бўйича Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаш-тирувчи методик марказ қошида тузилган малакавий имтиҳонни қабул қилиш комис-сияси 1667 нафар талабгордан ҳамда чет тиллар бўйича Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошида тузилган малакавий имтиҳон қабул қилиш комиссияси 1358 нафар талабгордан имтиҳонларни қабул қилган. Бу ҳолат, ўз навбатида, мала-кавий имтиҳонлар қабул қилиш комиссиялари фаолиятини янада сифатли ташкил этишга йўналтирилган чораларни кўришни талаб этмоқда;

    учинчидан, имтиҳонларни қабул қилиш ишларини ташкилий жиҳатдан рационал ташкил этиш ва имтиҳон топширувчиларга ташкилий жиҳатдан қулай шарт-шароит яратиб бериш.

Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқига эга муассасалар тизимини такомиллаштиришда олий таълим муассасалари-нинг илмий ва илмий-педагогик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, имтиҳонларни қабул қилиш комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда мазкур жараённи ташкилий жиҳатдан рационал амалга ошириш муҳим вазифа ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсатининг 2014 йил 30 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган ишчи гуруҳи томонидан тегишли илмий-ташкилий ишлар амалга оширилди. Хусусан, етакчи олий таълим муассасалари салоҳияти ва малакавий имтиҳонларни қабул қилиш комиссиялари фаолиятининг танқидий таҳлили асосида малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқига эга муассасалар тизимини такомил-лаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.

    Мазкур имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқини бугунги кунда ушбу ҳуқуқ берил-ган муассасалар билан бир қаторда, таҳлилларга кўра, тармоқ-ҳудуд тамойили асосида тегишли равишда Андижон давлат университети, Самарқанд давлат университети, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Қорақалпоқ давлат университети, шунингдек, Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия универ-ситетига беришнинг мақсадга мувофиқлиги таклиф этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлиси қарори (6.10.2014) ва Вазирлар Маҳкамаси Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари Комплекси 2014 йил 7 октябрдаги 203-сонли мажлиси баёнининг (16.10.2014й., №07-07-1-18) 19-бандида белгиланган топшириқни бажарилишини, яъни малакавий имтиҳонларни ташкил этиш сифати ва самарадорлигини оширишни таъминлаш мақсадида

 

Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсати қарор қилади:

 

1.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлиси қарори (6.10.2014) ва Вазирлар Маҳкамаси Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари Комплексининг 2014 йил 7 октябрдаги 203-сонли мажлиси баёни (16.10.2014й., №07-07-1-18) 19-бандида белгиланган топшириқ ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган тадбирлар маълумот учун қабул қилинсин.

2. Умумилмий фанлар бўйича малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқи қуйидаги муассасаларга берилсин:

 

«Мустақиллик мафкураси ва демократик жамият қуришнинг иқтисодий,

 ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари» фани бўйича:

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси;

Андижон давлат университети (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари);

Самарқанд давлат университети (Самарқанд, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сурхон-дарё ва Қашқадарё вилоятлари);

Қорақалпоқ давлат университети (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти).

«Ўзбекистоннинг энг янги тарихи» фани бўйича:

 

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи методик марказ;

Андижон давлат университети (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари);

Самарқанд давлат университети (Самарқанд, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сурхон-дарё ва Қашқадарё вилоятлари);

Қорақалпоқ давлат университети (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти).

 

«Чет тили (инглиз, немис, француз тиллари)» фани бўйича:

 

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси;

Ўзбекистон Миллий университети;

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети;

Андижон давлат университети (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари);

Самарқанд давлат чет тиллар институти (Самарқанд, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари);

Қорақалпоқ давлат университети (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти).

 

3. Малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқи берилган янги муассасалар малакавий имтиҳонларни 2015 йилнинг февраль ойи сессиясидан бошлаб қабул қилишни ташкил этсинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси ОАК икки ой муддат ичида:

малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқи берилган муассасалар билан бир-галикда имтиҳонларни қабул қилиш комиссиялари таркибини юқори малакали мута-хассислар ҳисобидан шакллантиришни ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларини жалб қилган ҳолда «Мустақиллик мафкураси ва демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари фани бўйича малакавий имтиҳонни ташкил қилиш тўғрисидаги тартиб»нинг янги таҳририни тайёрласин;

етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларини жалб қилган ҳолда «Малакавий имтиҳонларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом»нинг янги таҳ-рири лойиҳаси ва «Муассасага малакавий имтиҳонни ташкил қилиш ҳуқуқини бериш тартиби»ни яна бир бор танқидий кўриб чиқишни ташкил этсин.

5. Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсатининг мазкур масалалар бўйича 2012 йил 29 ноябрдаги 193/8-сонли қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоб-лансин.

 

 

 

Раис

 

А.Т.Юсупов

 

 

 

Бош илмий котиб

 

А.Д.Даминов