OAK sayti » Meyoriy-texnik hujjatlar » Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси коллегиал органлари очиқ мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши ТАРТИБИ
 
02 iyul 2018

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси коллегиал органлари очиқ мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши ТАРТИБИ

ОАК Раёсатининг 2018 йил 6 январдаги

248/2-сон қарори билан тасдиқланган

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси коллегиал органлари очиқ

мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши

ТАРТИБИ

 

1. “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) очиқ коллегиал органларимажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши тартиби» Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган.

2. Мазкур тартиб ОАК Раёсати, ОАК Тартиб-қоида комиссияси ва Апелляция комиссиясининг очиқ мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг иштирокини таъминлаш тартибини белгилайди.

3. Мурожаат тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартиб ва муддатларга мувофиқ ҳолда ОАК томонидан кўриб чиқилади.

ОАК ўрнатилган тартибда ахборотдан фойдаланувчиларга ёзма равишда тегишли маълумотларни, жумладан ахборотдан фойдаланувчиларни мажлисга таклиф қилиш тўғрисида маълумот беради.

4. ОАК Раёсати, ОАК Тартиб-қоида комиссияси ва Апелляция комиссиясининг очиқ мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг иштирокини таъминлаш ОАК фаолияти бўйича фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборотларга қўйилган талабларни эътиборга олган ҳолда ташкил этилади.

5. ОАК очиқ коллегиал органлари мажлисларини ташкил қилишда уларнинг қарори билан ОАК тегишли ходимлари масъул этиб тасдиқланади. Масъул ходимлар ахборот фойдаланувчиларининг очиқ мажлисларда иштирок этиши билан боғлиқ масалаларни ўрнатилган тартибда ташкил этади. Юклаб олиш: OAK_majlis_ishtirok.pdf [126,8 Kb] (yuklashlar soni: 0)