OAK sayti » Meyoriy-texnik hujjatlar » Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан Давлат буюртмачилари ва махсус ахборот портали оператори давлат харидларини ўтказиш учун бириктирилган ходимлар ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ
 
15 may 2018

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан Давлат буюртмачилари ва махсус ахборот портали оператори давлат харидларини ўтказиш учун бириктирилган ходимлар ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан Давлат буюртмачилари ва махсус ахборот портали оператори давлат харидларини ўтказиш учун бириктирилган ходимлар

 

ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан Давлат буюртмачилари ва махсус ахборот портали оператори давлат харидларини ўтказиш учун бириктирилган ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (бундан буён матнда Одоб-ахлоқ қоидалари деб аталади) эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар ходимлар касбий одоб-ахлоқининг умумий принциплари ва хизматдаги хулқ-атворининг асосий қоидалари йиғиндисидан иборат.

2. Одоб-ахлоқ қоидалари ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга, улар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга, Олий аттестация комиссияси томонидан Давлат буюртмачилари ва махсус ахборот портали оператори давлат харидларини ўтказиш учун бириктирилган ходимларида юксак ҳуқуқий онгни шакллантириш, уларни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган.

3. Ходимнинг Одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиш мажбурияти унинг ОАКга ишга қабул қилинган кундан эътиборан келиб чиқади.

4. ОАК ходимлари қонун ҳужжатлари ҳамда Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишлари шарт.

 

2-боб. ОАК Давлат буюртмачилари ва махсус ахборот портали оператори давлат харидларини ўтказиш учун бириктирилган ходимнинг хизматдаги хулқ-атворининг асосий принциплари ва қоидалари

 

5. ОАК Давлат буюртмачилари ва махсус ахборот портали оператори давлат харидларини ўтказиш учун бириктирилган ходимлари ўз касбий фаолиятини қуйидаги принциплар асосида амалга оширишлари керак:

қонунийлик;

фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;

ватанпарварлик ва хизмат бурчига фидоийлик;

давлат ва жамият манфаатларига содиқлик;

адолатлилик, ҳалоллик ва холислик;

манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик.

6. ОАК Давлат буюртмачилари ва махсус ахборот портали оператори давлат харидларини ўтказиш учун бириктирилган ходимлари қуйидагиларга мажбур:

хизмат вазифаларини бажаришда давлат принциплари ва талабларига қатъий риоя этиш;

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ОАК раисининг буйруқлари ва кўрсатмаларига, Ички тартиб қоидаларига ҳамда мазкур Одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиш;

ўз хизмат вазифаларини виждонан, юксак касбий даражада бажариш;

ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида ва ички ҳужжатларда белгиланган лавозим ваколатлари доирасида амалга ошириш;

норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатларда белгиланган чеклашлар ва тақиқларга риоя қилиш, ўз хизмат вазифаларини оғишмай бажариш;

ўз хизмат вазифаларини бажаришда бирор-бир шахс, гуруҳ ёки ташкилотларга ён босмаслик ва устунлик бермаслик, уларнинг таъсиридан мустақил бўлиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга олиш, камситиш ҳолатларига йўл қўймаслик;

ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилувчи ёки хизмат вазифаларини амалга ошириши жараёнида қонун талабларига зид бўлган бирор-бир шахсий, мулкий ва бошқа манфаатларнинг таъсири билан боғлиқ бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш, шунингдек ўз хизмат фаолиятига бирор-бир таъсир кўрсатиш имкониятига барҳам бериш;

хизмат вазифаларини самарали бажариш учун зарур бўлган билим ва малакага эга бўлиш ҳамда касб-маҳоратини доимий равишда ошириб бориш;

хизмат мавқеидан давлат органлари, бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятига ноқонуний таъсир кўрсатиш мақсадида фойдаланмаслик;

умумэътироф этилган ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, миллий анъаналар, урф-одатлар ва қадриятларни ҳурмат қилиш;

шахсий манфаатдорлиги муносабати билан хизмат вазифаларини холисона бажаришига тўсқинлик қилиши ёки таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида ўз раҳбарига зудлик билан маълум қилиш;

Одоб-ахлоқ қоидалари бузилган деб топилган ҳолатлар юзасидан раҳбарга интизомий жазо чораси қўллаш тўғрисида таклиф киритилади. Йўл қўйилган қоидабузилишнинг хусусияти, қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атворини ҳисобга олган ҳолда унга нисбатан келгусида Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатларига йўл қўймаслиги тўғрисида огоҳлантириш билан чекланиш мумкин.

Ходим ўзи йўл қўйган қоида бузилиши, қоида бузилишининг кўриб чиқилиши жараёни ҳақида ахборотни олиш ва ўзини ҳимоя қилиш учун далилларни тақдим этиш, шунингдек тегишли раҳбарнинг қарорлари юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

 

Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ОАКнинг 2018 йил 15 майдаги 31-сон буйруғи билан тасдиқланган. юклаб олиш: Davlat-xaridlari-togrisida-Odob-axloq-qoidalari.pdf [133,71 Kb] (yuklashlar soni: 14)