OAK sayti » Matbuot » Олий аттестация комиссиясида ўтказилган семинар тўғрисида
 
18 apr 2019

Олий аттестация комиссиясида ўтказилган семинар тўғрисида

Kategoriya: Matbuot

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида жорий йилнинг 17-18 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар Рўйхатига киритилган миллий илмий нашрлар таҳририяти вакиллари иштирокида ишчи-семинар ташкил этилди.

    Мазкур семинарда чоп этилаётган илмий мақолалар сифатини янада ошириш ҳамда журналларни баҳолашнинг миллий рейтинги тизимини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

    Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар Рўйхатига киритилган миллий илмий журналларнинг электрон ахборот базасини шакллантириш, уларнинг рейтингини баҳолаш бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.