OAK sayti » Matbuot » Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясида бўлиб ўтган пресс-конференция тўғрисида
 
29 iyun 2018

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясида бўлиб ўтган пресс-конференция тўғрисида

Kategoriya: Matbuot

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясида бўлиб ўтган

пресс-конференция тўғрисида

 

    2018 йил 28 июнь Олий аттестация комиссиясида пресс-конференция ҳамда илмий тадқиқотчиларни илмий даражаларда тасдиқланганлик тўғрисидаги дипломни топшириш тадбири бўлиб ўтди. Унда ОАК раиси «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси натижалари» мавзуида маъруза қилди. Маърузада ОАКда бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар, жумладан: “ОАК низомлари қайта ишланиб, тасдиқланди ва Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. Мазкур низомларда халқаро илғор амалиёт, самарали илмий фаолиятни рағбатлантириш, диссертация сифати ва самарадорлигини ошириш, имтиҳонлар таркибини оптималлаштириш ва баҳолаш тизимини такомиллаштириш кабиларга алоҳида эътибор қаратилган;

“Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослилиги рўйхати”,  “Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидалари” ва “Диссертациялар илмий натижаларининг амалиётга жорий қилинишини баҳолаш бўйича услубий кўрсатмалар” қайта кўриб чиқилди ҳамда рўйхатдан ўтказилди;

сиёсий фанлар тикланиб, ихтисосликлар рўйхатига киритилди;

исломшунослик фанлари ихтисосликлар рўйхатига киритилди;

самарали ва натижадор илмий фаолиятни рағбатлантириш учун муҳим илмий янгиликлар олган ва катта аҳамиятга эга бўлган 3 тагача ихтиро патенти муаллифига фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини диссертация ҳимоясисиз илмий кенгашда презентация асосида бериш тартиби киритилди;

муҳим илмий янгиликлар олган ва импакт-фактори тегишли даражада юқори ва рўйхат бўйича халқаро тизимга кирган илмий журналларда керакли миқдорда мақолалар чоп эттирган мутахассисга фалсафа доктори(PhD) ва илмий даражага эга бўлган талабгорга фан доктори(DSc)илмий даражасини диссертация ҳимоясисиз илмий кенгашда презентация асосида бериш тартиби киритилди;

2 та малакавий имтиҳон қолдирилган ҳолда (ихтисослик ва чет тили) барча малакавий имтиҳонлар бекор қилинди (махсус фан бўйича малакавий имтиҳон фақат ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича илмий унвонлар талабгорлари учун қолдирилди);

IELTS, TOEFL, CEFR, Test DaF, GOETHE-ZERTIFIKAT, DALF ва Давлат тест мар­казининг малакавий сертификатига эга изланувчи­лар чет тили бўйича малакавий имтиҳонни топширишдан озод этилди;

диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхати илк бор тўлиқ шаклда ишлаб чиқилди”.

Ундан ташқари бундан кейинги режалар ҳамда илмий даражалар ва илмий унвонларда тасдиқланганлар тўғрисида ҳам атрофлича сўз юритилди.

Юклаб олиш: Maruza-matni.pdf [128,27 Kb] (yuklashlar soni: 4)