Hisobotlar


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Олий аттестация комиссиясида 2016 йил I ярим йиллик фаолияти якунлари

бўйича амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида маълумот

 

Ҳажмий кўрсаткичларнинг бажарилиши. Ҳисобот даврида 140 нафар талабгорнинг диссертация ҳимояси ташкил қилинди. OAK Раёсатининг 5 та мажлиси ўтказилиб, жами 305 та (153,2%, 199 та) аттестация иши кўриб чиқилди. 27 (93,1%, 29 ) нафар талабгор профессор, 37 (137%, 27) нафар талабгор катта илмий ходим ва 143 (140,1%, 102) нафар талабгор доцент илмий унвонларида тасдиқланди, 15 та фан номзоди дипломи нострификация қилиниб,  8 та фан номзоди ва 2 та PhD дипломи ҳисобга олинди.            

«2016 йил – Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурида кўзда тутилган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан ОТМ/ИТМ билан биргаликда 38 та мавзу бўйича диссертация тадқиқотлари ташкил этилган.

Бошқа устувор йўналишлар бўйича амалга оширилган ишлар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ–4456-сон Фармони ижроси юзасидан, жумладан, қуйидагилар амалга оширилди:

олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизими шароитида орттирилган ва илғор халқаро тажрибалар асосида ОАК низомларининг янги таҳрири ишлаб чиқилиб, ОАК Раёсатининг қарори билан тасдиқланди ва Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом, Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низом, Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низом, Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом, Эксперт кенгаши  тўғрисидаги низом);

таълим тизимидаги ижобий ўзгаришларни эътиборга олган ҳолда Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (масалан, 05.08.01 ихтисослиги “Транспорт логистикаси” билан тўлдирилди);

140 нафар талабгорнинг диссертация ҳимояси ташкил қилинди. Ҳисобот даврида     27 нафар талабгор профессор, 37 нафар талабгор катта илмий ходим ва 143 нафар талабгор доцент илмий унвонларида тасдиқланди, 12 та фан номзоди дипломи ностри-фикация қилиниб, 2 та фан номзоди ва 1 та PhD дипломи ҳисобга олинди;

аттестация жараёнидаги бюрократик бўғин бўлган Илмий кенгашнинг эксперт кенгаши тугатилиб, унинг вазифаси илмий семинарга юклатилди. Диссертация ҳимояси муддатларига оид қоидаларнинг оптималлаштирилиши натижасида ҳимоя тўғрисида ОАК веб-сайтида эълон берилгандан кейин ҳимоя қилиш  муддати 50%га қисқартирилди (1 ой ўрнига 15 кун) ва ҳимоядан кейин ҳужжатларни ОАКга тақдим этиш муддати 33%га камайтирилди (1 ой ўрнига 10 кун ичида);

электрон ҳужжат айланиш тизими асосида жами 5945 нафар, жумладан 1309 нафар талабгорнинг илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқатини аниқлаш бўйича тест синовлари, 1096 нафар изланувчининг диссертация мавзуси рўйхатдан ўтказилди ҳамда 3540 нафар изланувчидан малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ташкил этилди («Ўзбекистоннинг энг янги тарихи» фанидан – 1076 нафар, «Мустақиллик мафкураси ҳамда демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари» курсидан – 735 нафар, «Чет тили» фанидан – 980 нафар, ихтисослик бўйича – 595 нафар ва бошқа предметлардан 154 нафар).

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогик самарадорлиги ва сифатини ошириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 246-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан, жумладан:

хорижий давлатларда олинган фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ўрнатилган тартибда ҳисобини юритиш йўлга қўйилди;

ҳисобот даврида 15 нафар фан номзоди илмий даражасини олганлиги ҳақидаги диплом нострификация қилинган; 8 нафар фан номзоди ва 2 нафар Ph.D илмий даражасига эга бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар ҳисобга олинди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2016 йил 13 июндаги топшириғи (№01-07/1-353, 13.06.2016 й.) ижроси юзасидан буйруқ имзоланди (15.06.2016й., №37,) ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 1-сон баёнида белгиланган топшириқлар ижроси бўйича жорий йилнинг    17-18 июнь кунлари Андижон вилоятидаги олий таълим муассасаларида қабул жараёнини талаб даражасида ташкил этиш, муаммоли масалаларни ўз жойида ҳал этишга амалий ёрдам кўрсатилди;

Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари Комплекси мажлисининг Баёнида (06.04.2016 й., №59) белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан буйруқ имзоланди (20.04.2016й., №24), чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, жумладан:

хорижда чоп этиладиган илмий мақолаларни баҳолаш мезонларини мувофиқлаш-тириш бўйича диссертациялар асосий илмий натижаларини нашр қилиш тавсия этилган нашрлар рўйхати (Рўйхат)нинг охирги таҳририга киритилган хорижий нашрларда изланувчилар томонидан аввалги йилларда чоп этилган мақолалар Рўйхатда чоп этилган мақолалар сифатида эътиборга олиниши бўйича ОАК Раёсатининг қарори қабул қилинди (№223/13.1). Шунингдек, тадқиқот объекти ва ихтисосликлар рўйхатидаги муайян ихтисослик бўйича фан доктори илмий даражаси бериладиган фан тармоқларини эътиборга олган ҳолда чоп этилган илмий мақолаларни Рўйхатдаги тегишли нашрларда, жумладан, хорижий нашрларда чоп этилган мақолалар сифатида эътиборга олиниши белгиланди;

изланувчиларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш  ташкил қилиниб, жумладан, жорий йилнинг 25-28 апрель кунлари ТАТУ Нукус филиали, ҚҚДУ, Нукус давлат педагогика институти, ТДАУ Нукус филиали, ТПТУ Нукус филиали, ЎзДСИ Нукус филиали, ТДСИ Нукус филиали, Урганч давлат университети, ТАТУ Урганч филиали, ТТА Урганч филиалида ҳамда 17-18 июнь кунлари АнДУ, АМИ, АДТИ, АҚХИ ва ТДСИ Андижон филиали изланувчилари билан учрашувлар ўтказилди;

диссертациялар ва авторефератларида кўчирмачилик (плагиат) ҳолатини аниқлаш бўйича электрон экспертиза «Component» дастурий таъминотига Ўзбекистон Интел-лектуал мулк агентлигининг гувоҳномаси олинди ва Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар давлат реестрида рўйхатдан ўтказилди (21.04.2016й.) ҳамда ОАК Раёсатининг қарори билан (28.04.2016 й., №224/10.1) мазкур дастурни аттестация жараёнига 2016 йилнинг 1 майидан бошлаб жорий қилиш ташкил қилинди; 

жорий йилнинг июнь ойида илмий кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича илмий кенгашлар раҳбарлари ва илмий котиблари иштирокида ишчи семинарлар ўтказилди.

Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари Комплекси таркибига кирувчи вазирлик ва идораларда 2016 йил I чорак якунлари бўйича ижро интизоми ҳолати мониторинги якунлари бўйича (20.04.2016 й., 07-06-1-сон)топшириғи ижроси юзасидан буйруқ имзоланди (22.04.2016 й., №26) ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Ижро интизоми масаласи ОАК, ФА ва ФТРМҚнинг қўшма мажлисида муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинди (26.04.2016 й.). Мажлис баённомаси ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди.

Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси соҳалари бўйича 2015 йил давомида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари, иқтисодий ислоҳотларнинг бажарилиши ҳамда 2016 йилнинг устувор вазифаларига бағишланган мажлиси баёнида (07-02-08-1, 18.01.2016) белгиланган топшириқлар ижроси бўйича «Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низом», «Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низом» ва «Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низом»ларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, уларнинг янги таҳрири тасдиқланди ва Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди (03.06.2016 й., №2793; 08.06.2016 й., №2795, №2796).

б) Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги «Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 184-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан ОАК томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари тўлалигини таъминлаш, уларни ўрнатилган тартибда Ягона реестрга киритиш бўйича ишчи гуруҳи тузилди ва ОАК давлат хизматлари қайта хатловдан ўтказилди. Хатлов натижасида ОАК томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларининг анъанавий ва электрон шаклда тақдим этиш регламентлари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди (07.06.2016 й., №34). Давлат хизматига қўйиладиган барча талабларни бажарган ҳолда мазкур давлат хизматлари Ягона давлат хизматлари реестрида рўйхатдан ўтказилди. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги «Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 232-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳисобот даврида қуйидагилар амалга оширилди:

ОАК очиқ маълумотлар тўпламларини Давлат очиқ маълумотлар порталига жойлаштириш ҳамда уларни белгиланган муддатларда янгилаб бориш бўйича масъул ходим тайинланди (07.06.2016 й., №34,) ва шахсий кабинет очилди.

Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали ҳамда ОАК расмий веб-сайтига “Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар тўғрисида” ва “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари тўғрисида”ги ОАК очиқ маълумотлари тегишли форматларда жойлаштирилди (http://oak.uz/ochiqmalumotlar/);

в) Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги 73-сон «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малакасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича 2016 йилнинг май-апрель ойларида 2 нафар ОАК ходими Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги “Электрон ҳукумат” ўқув марказида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўқув курсларида малака оширди (01.04.2015 й., EG-35Т16-сонли шартнома). Шунингдек, ОАКнинг 3 нафар ходими Ўзбекистон ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари ассоциациясида компьютер саводхон­лигини баҳолаш тизими бўйича аттестациядан ўтказилди ва KSBT гувоҳномаларига эга бўлди.

 Ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйичаҳисобот даврида юқори ташкилот-лардан  49 та (55 та, 2015 йил даврига нисбатан 89%) ҳужжат келиб тушди. Ҳужжатларда ҳисобот даврида белгиланган топшириқларнинг тўлиқ бажарилиши таъминланди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг 73 та (75 та, 97,3%), жумладан, 4 та оғзаки (9 та, 44,4%) ва  69 та (66 та, 104,5%) ёзма мурожаатлари ҳисобга олинди. Оғзаки мурожаатларга ўз вақтида жавоб берилди. Ёзма мурожаат қилган 68 нафар фуқаронинг  мурожаатларига ўз вақтида жавоб берилди, 1 та мурожаат кўриб чиқиш жараёнида. Кечиктириб кўрилган мурожаатлар мавжуд эмас. 

Юклаб олиш: OAK-2016-I-yarim-yillik-hisobot.pdf [159 Kb] (yuklashlar soni: 44)


Qaytish