OAK sayti » Ma'lumotlar » Hisobotlar
 
13 iyun 2017

Hisobotlar

Kategoriya: Ma'lumotlar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Олий аттестация комиссиясида 2017 йил1-чоракда амалга

оширилган ишлар натижалари тўғрисида маълумот

 

Ҳажмий кўрсаткичларнинг бажарилиши. OAK Раёсатида жами 104 (63,8%, 163) та аттестация иши кўриб чиқилди. 13 (33,3%, 39) нафар талабгор фан доктори илмий даражасида, 15 (107,1%, 14) нафар талабгор профессор, 15 (79%, 19) нафар талабгор катта илмий ходим ва 49 (64,4%, 76) нафар талабгор доцент илмий унвонларида тасдиқланди ҳамда 4 (33,3%, 12) та фан номзоди дипломи нострификация қилинди,  3 (150%, 2) та фан номзоди ва 1 (1) та Ph.D. дипломи ҳисобга олинди. OAK Раёсатида 4 та аттестация ишларига рад жавоби берилди (жами кўрилган ишларга нисбатан 3,8%).

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида кўзда тутилган топшириқларнинг бажарилиши:

Давлат дастурининг 267-сон топшириғи “Илм-фан соҳасини янада ривожлантириш­нинг комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш” бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, жумладан:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси тайёрланди ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди (21.01.2017 й., №01-01/090).

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 январдаги 07/1-514-сон топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони лойиҳаси тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти­нинг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси 2017 йил 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари, Фанлар академияси, Фан ва технологияларни ривожлан­тиришни мувофиқлаш­тириш қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий аттестация комиссияси раҳбар ходимлари, Тошкент шаҳридаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони 2017 йил 16 февралда имзоланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 90 та мавзу бўйича диссертация тадқиқотлари ташкил этилди.

Бошқа устувор йўналишлар бўйича амалга оширилган ишлар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ–4958-сон Фармони ижроси юзасидан, жумладан қуйидагилар амалга оширилди:

Мазкур Фармон ижроси юзасидан буйруқ имзоланди (№12, 17.02.2017 й.) ҳамда чора-тадбирлар режаси, назорат режаси, Фармон мазмун моҳиятини илмий фаолият олиб бораётганларга етказиш режаси ва схемаси тасдиқланди (17.02.2017 й.).

Фармон ижросини ташкил қилиш бўйича 1-ишчи гуруҳи ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишни мувофиқлаштирувчи идоралараро ишчи гуруҳи фаолияти ташкил қилинди. 

Фармоннинг 3-банди ижроси юзасидан ОАК бўйича қарор билан (№12, 17.02.2017 й.) илмий кенгашлар томонидан диссертацияни ҳимояга қабул қилиш 2017 йилнинг 16 февралидан тўхтатилди ҳамда ОАК веб-сайтида диссертация ҳимояси ҳақидаги маълумотлари эълон қилинган талабгорларнинг ҳимояларини низомлар талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказиш ташкил этилди.

Мазкур Фармон ижросини ташкил қилиш, унинг моҳиятини жойларда тушунтириш ва вазифаларни белгилаб олиш мақсадида:

– фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар раҳбарияти ва эксперт кенгашлари билан семинар ташкил қилинди (18.02.2017 й.);

– барча 40 та илмий кенгашда йиғилишлар ўтказилди (18-24.02.2017 й.);

– жойларда фаолият кўрсатаётган 80 та олий таълим (44) ва илмий-тадқиқот (36) муассасалари катта илмий ходимлар-изланувчилари, мустақил изланувчилари ва шу соҳага оид мутахассислари билан учрашувлар ўтказилди.

Мазкур Фармоннинг 5-банди ижроси юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича, жумладан қуйидаги ҳужжатларнинг лойиҳаси ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идоралар таклифи асосида уларни такомиллаштириш ишлари амалга оширилди:

–  ОАК тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар лойиҳаси шакллантирилиб, вазирлик ва идоралар билан келишилди;

– фалсафа доктори (Ph.D) ва фан доктори илмий даражаларини бериш бўйича диссертация ишлари мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар лойиҳаси шакллантирилиб, вазирлик ва идоралар билан келишилди;

– фалсафа доктори (Ph.D) дипломининг давлат намунаси лойиҳаси тайёрланди. Фалсафа доктори (PhD) дипломи бланк муқовасини тайёрлаш ишлари ташкил қилинди;

– хорижий давлатларда берилган илмий даражалар ҳақидаги ҳужжатларни нострификация қилишнинг амалдаги тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Мазкур Фармоннинг 10-банди ижроси юзасидан амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қуйидаги тадбирлар амалга оширилди:

– тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Адлия вазирлиги билан биргаликда инвентаризациядан ўтказилди;

– уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи томонидан таклифлар ишлаб чиқилди ҳамда таклифлар манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиб, уларни такомиллаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Фармон моҳияти бўйича оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишлари амалга оширилиб, 4 та мақола эълон қилинди ва 3 та мақола нашрга берилди. Шунингдек, “O‘zbekiston” телерадиоканалида “Шарҳ” кўрсатуви ташкил этилди (24.02.2017 й.);

Ўзбекистон Республикаси Прези­денти­нинг 2017 йил 16 февралдаги ПФ–4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаш­тириш тўғрисида»ги Фармони ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумот Вазирлар Маҳкамасига киритилди (11.03.2017 й.).

Мазкур Фармоннинг 5-банди ижросини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси­нинг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси Фан ва технологиялар агентлиги билан биргаликда тайёрланиб, вазирлик ва идораларга келишиш учун чиқарилди (23.03.2017 й.).

Вазирлар Маҳкамаси Таълим ва илм-фан, ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари Комплекси мажлиси баёнида (07.01.2017 й., №08-08-8) белгиланган топшириқлар ижроси бўйича буйруқ имзоланди (10.01.2017 й., №2), чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, жумладан:

докторлик диссертацияси авторефератини меъёрий-техник талабларга мувофиқ равишда рисола шаклида расмийлаштириш дастурий таъминоти ишлаб чиқилиб, тест режимида амалиётга жорий этилди.

Ушбу ахборот тизимидан фойдаланиш тартиби, унинг дастурий-техник хусусиятларини тушинтириш бўйича жорий йилнинг 14-15 ва 28 февраль кунлари республика олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари раҳбарлари ўринбосарлари иштирокида семинар-тренинглар ташкил этилди (120 тадан ортиқ ташкилотлар вакиллари иштирок этди).

Вазирлар Маҳкамаси Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасини ўтказиш бўйича Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ мажлисининг 1-сон баёнида (06.03.2017 й., 01-07/4-9-сон) белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан III Тошкент ҳалқаро инновация Форуми материалларини докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган хорижий илмий нашрда чоп этилган илмий мақола сифатида қабул қилиш бўйича ОАК Раёсати қарори қабул қилинди (29.03.2017 й.).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 мартдаги ПҚ-2834-сон “Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада ткомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича Амалий чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижроси бўйича “Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхати”даги Техника фанлари бўйича миллий нашрлар рўйхатига киритилган “ТАТУ хабарлари” журнали номини “Мухаммад ал-Хоразмий авлодлари” номига ўзгартириш бўйича ОАК Раёсати қарори қабул қилинди (29.03.2017 й.).

Ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйичаҳисобот даврида юқори ташкилот-лардан  59 (226%, 26) та ҳужжат келиб тушди. Ҳужжатларда ҳисобот даврида белгиланган топшириқларнинг тўлиқ бажарилиши таъминланди. 2 та ҳужжат бажарилиш жараёнида.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг 135 та (397%, 34), жумладан 7 (233%, 3) та оғзаки ҳамда 128 (412%, 31) та ёзма мурожаатлари ҳисобга олинди. Оғзаки мурожаат-ларга ўз вақтида жавоб берилди. Ёзма мурожаат қилган 135 нафар фуқаронинг  мурожа-атларига ўз вақтида жавоб берилди.

Ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси топшириқларининг сўзсиз ижросини таъминлаш юзасидан тегишли буйруқлар имзоланган ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Мазкур масаланинг ОАК раиси ҳузурида ҳар куни муҳокама қилиниши ташкил этилган.  

Юклаб олиш: OAK-hisobot-2017-I-chorak.pdf [216,98 Kb] (yuklashlar soni: 24)