Туляганов Шухрат Дильшатовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Туляганов Шухрат Дильшатовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Табиий газни қайта ишлашдаги теxнологик жараёнларининг бошқарув тизимларини интеллектуаллаштириш», 05.01.08–Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т.65.

Илмий раҳбар: Назаров Улугбек Султанович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.Т.03.02.

Расмий оппонентлар: Исмаилов Мирхалил Агзамович, техника фанлари доктори, профессор; Адылов Фарух Тулкинович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: “O‘zLITIneftgaz” АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий газни тайёрлаш ва қайта ишлашнинг теxнологик режимларини оптималлаштириш асосида теxнологик жараёнларнинг энергия самарадорлигини такомиллаштириш имконини берувчи теxнологик жараёнларни бошқаришни интеллектуаллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

радиал-базис функциялар асосида кўп қатламли нейрон тармоқлар вазнининг турғун баҳоланишини, аппроксимациянинг юқори аниқлигини таъминловчи алоқаларини ҳисоблаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;

турғун бузиш усулининг итерацион сxемаси асосида ва башорат қилиш xатоликлари усули доирасида нейротармоқ модел тузилмасининг параметрларини идентификациялаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;

динамик фильтрация усуллари асосидаги рекуррент нейрон тармоқларнинг ўзгарувчан ҳолатларини баҳолашнинг мослашувчан алгоритмлари ишлаб чиқилган;

зарур ҳисобларни мувофиқлигини таъминловчи вариацион тенгсизликларни ечиш усуллари асосида кўп режимли нейротармоқли бошқаргичнинг турғун синтез алгоритмлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Табиий газни қайта ишлаш жараёнларини технологик бошқаришнинг математик модели, алгоритмлари ва «SCADA-Integrator» дастурий мажмуаларни ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:

газни олтингугуртдан тозалаш технологик жараёнларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими Муборак ГҚИЗга жорий қилинган («Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖнинг 2017 йил 24 январдаги  8/2-АК-67-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари технологик жараёндаги асосий параметрларни оптималлаштиришда уларни математик моделлар ва алгоритмлар ёрдамида олдиндан башорат қилиш имконини берган;

«SCADA–Integrator» базасидаги АРМ «Технолог-С» дастури табиий газни қайта ишлаш жараёнини бошқариш, цех объектларининг технологик жараёнлари назоратини олиб бориш, технологик параметрларни ўлчаш, реал вақт режимида ўлчанадиган технологик параметрларнинг кўрсаткичларини сақлаш маълумотлар сервери Муборак ГҚИЗнинг 17-цехига жорий қилинган («Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖнинг 2017 йил 24 январдаги  8/2-АК-67-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари технологик жараёнларни интеллектуаллаштириш ҳисобига тозаланган газни ишлаб чиқарилишини 10 % га ошириш, ишлаб чиқариш цикли бўйича энергия ва ресурсларни 5 % га тежаш имконини берган.


Qaytish