Файзиева Маҳбубахон Рахимжоновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Файзиева Маҳбубахон Рахимжоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўқув жараёнига мослашувчи Web тизимларни яратиш», 13.00.06–Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Ped99.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бош илмий-методик марказ.

Илмий раҳбар: Арипов Мерсаид, физика-математика фанлари доктори, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Тайлаков Норбек Исакулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Эргашов Мухаммадрасул, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўқув жараёнига мослашувчи Web тизимни яратиш ва Web дастурлаш фанини ўқитишнинг методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Web сервер, Web технология, маълумотлар базасини бошқариш «Web дастурлаш» фани тузилмаси ва мазмуни такомиллаштирилган;

талаба билимига асосланиб даражаланган медиатаълимни амалга оширувчи, интеграцияланган ахборот-таълим муҳитини шакллантиришга йўналтирилган Web тизимнинг педагогик лойиҳаси ишлаб чиқилган;

Web технологияларга асосланган, динамик саҳифаларга қурилган, масофадан туриб компьютер ёки мобиль технологиялари ёрдамида таълим олиш имконини берувчи ҳамда ўқув жараёни субъектлари фаолияти интеграциясини таъминловчи ўқув жараёнига мослашувчи Web тизим таркиби, мазмуни ва дастурий таъминоти (платформаси) ишлаб чиқилган;

«Web дастурлаш» фанини ўқитиш методикаси ўқув жараёнига мослашувчи Web тизим ҳамда «Blended learning» технологияси асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўқув жараёнига мослашувчи Web тизимларни яратиш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик таклифлар ва яратилган ўқув жараёнига мослашувчи Web тизим асосида:

«Web дастурлаш» фанидан ўзбек тилидаги ахборот-таълим ресурслари, ўқув жарёнига мослашувчи Web тизимларни яратиш технологиясига оид таклифлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 13 мартдаги 82-сонли буйруғи билан жорий этилган «Web технологиялари» номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (№ 82-057). Мазкур ўқув қўлланма «Web дастурлаш», «Web дизайн» фанларини ўқитишда асосий адабиёт сифатида олий таълим тизимида малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш, миллий ахборот тизимларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;

медиаресурсларни яратиш ва ўқитиш тизимларидан фойдаланиш, масофадан туриб мустақил таълим олиш имконини берувчи ва ўқув жараёни иштирокчилари фаолиятини интеграцияси ҳамда мобилликни таъминловчи ўқув жараёнига мослашувчи Web тизимдан фойдаланиш, мустақил таълимни ташкил этиш бўйича таклифлардан ЮНЕСКОнинг «Supporting Competency-Based Teacher Training Reforms to Facilitate ICT-Pedagogy Integration» минтақавий лойиҳасида олий таълим тизими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан берилган 2016 йил 19 декабрдаги UNESCO/TAS/EDU/16/425-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар педагог кадрларнинг электрон таълим тизимлари, таълимни бошқарув тизимлари билан ишлаш ва уларнинг элементларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган;

талабаларнинг билим даражасини ҳисобга олган ҳолда даражаланган медиатаълимни амалга оширувчи, интеграцияланган ахборот-таълим муҳитини шакллантиришга йўналтирилган педагогик лойиҳа ва мослашиш моделига оид таклифлари асосида педагог ва талаба фаолияти интеграциясини таъминловчи ўқув жараёнига мослашувчи Web тизим амалиётига жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 4 январдаги 89-03-22-сон маълумотномаси). Натижада ўқув жараёнининг мониторингини олиб бориш автоматлаштирилган ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг ягона ёндашув асосида ташкил этиш имконияти яратилган.


Qaytish