Акрамова Шахноза Аброровнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Акрамова Шахноза Аброровнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак божхона хизмати ходимларида мафкуравий иммунитетни ривожлантириш», 13.00.01–Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Ped25.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Адизов Баҳтиёр Раҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқарович, сиёсий фанлар доктори; Исламов Илёс Нормаматович, тарих фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак божхона хизмати ходимларида мафкуравий иммунитетни ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик тизимини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ижтимоий педагогик жараённинг мақсадга қаратилганлик, мазмунга оид, операционал, натижадорликни баҳолаш блоклари интеграцияси асосида бўлажак божхона хизмати ходимларида мафкуравий иммунитетни ривожлантириш модели ишлаб чиқилган;

бўлажак божхона хизмати ходимларида коррупцияга қарши позицияни тарбиялашга йўналтирилган мафкуравий иммунитетни ривожлантиришнинг ижтимоий-маданий лойиҳалаш технологияси ишлаб чиқилган;

бўлажак божхона хизмати ходимлари мафкуравий иммунитетини ривожлантиришнинг касбий-мафкуравий позиция мезони мотивацион, когнитив, операционал ва рефлексив компонентларни комплекслаш асосида такомиллаштирилган;

 бўлажак божхона хизмати ходимларида мафкуравий иммунитетни ривожлантиришга оид касбий компетенциялар тизими интегратив боғланиш, икки ўлчамли моделлаштириш, ривожланиш динамикасини белгилаш асосида ишлаб чиқилган;

божхона ходими профессиограммасини такомиллаштириш бўйича бўлажак божхона хизмати ходимларида мафкуравий иммунитетни шаклланганлик даражасини аниқлашнинг касбий-саралаш босқичлари, мазмуни, шакл, методларини яхлит қамраб олган ҳолда электрон-модулли технологияси ишлаб чиқилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бўлажак божхона хизмати ходимларида мафкуравий иммунитетни ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:

божхона хизмати ходими профессиограммасини такомиллаштириш юзасидан берган таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 12 мартдаги 58-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2015 йил 5 мартда 2659-сон билан рўйхатдан ўтган қарор ижроси тўғрисида»ги буйруқ билан тасдиқланган Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 12 ноябрдаги 03-05/6-6621-сон маълумотномаси). Бу эса тизимга ёш номзодларни танлаш, ходимларда мафкуравий иммунитетга оид билим, кўникмалар ҳамда бурч, ирода, маъсулият каби фазилатларини шакллантириш, ходимлар томонидан содир этилиши эҳтимоли бўлган ҳуқуқбузарликлар, коррупция кўринишларининг олди олинишига имконият яратган;

бўлажак божхона хизмати ходимларида мафкуравий иммунитетни ривожлантиришнинг модели ва технологиялари бўйича амалий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 28 мартдаги 66-сонли буйруғи билан тасдиқланган  «Давлат божхона хизмати органи ходимининг одоб-ахлоқ қоидалари»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 12 ноябрдаги 03-05/6-6619-сон маълумотномаси). Ушбу қоидаларнинг жорий қилиниши натижасида божхона органларида мафкуравий иммунитетни ривожлантириш, тарбиявий-профилактик ишларни кучайтириш, шахсий таркибнинг хулқ-атворини такомиллаштиришга хизмат қилган;

бўлажак божхона ходимларида мафкуравий иммунитетни ривожлантиришга йўналтирилган таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш бўйича тавсияларидан Давлат божхона қўмитаси Ҳайъатининг 2013 йил 25 декабрдаги 4/3-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларини ривожлантириш концепцияси»нинг 6–8-устувор йўналишлари ижроси юзасидан ижтимоий-гуманитар фанлар мазмунига, «Божхона органлари касбий фаолияти психологияси» ва ДБҚ ҳудудий божхона бошқармалари ва уларга тегишли постлар ходимлари учун «Божхона ходимининг муомала маданияти» ўқув дастурлари ишлаб чиқилган (Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 12 ноябрдаги 03-05/6-6619-сон маълумотномаси). Бу эса бўлажак божхона хизмати ходимларида мафкуравий иммунитетни ривожлантиришнинг узлуксизлиги ҳамда таълим ва амалиёт интеграциясини таъминлаш, маънавий-маърифий тадбирларнинг қўшимча имкониятларидан фойдаланилишига имкон яратган;

бўлажак божхона хизмати ходимларида коррупцияга қарши мотивация ва мафкуравий иммунитетни ривожлантиришга оид таклифлардан Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 27 январдаги «2016–2017 йилларда коррупцияга қарши тадбирларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши, Президент Девони, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган амалий чораларнинг комплекс режасини ижроси тўғрисида»ги чора-тадбирлар режалари ижросини таъминлашда «Божхона ходимининг касбий маданияти», «Коррупция кўринишларини вужудга келишининг ижтимоий-психологик сабаблари ва уларни божхона ходимларига таъсири» мавзулари доирасидаги анкета сўровномалари ва профилактик методик чора-тадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 12 ноябрдаги 03-05/6-6620-сон маълумотномаси). Бу эса бўлажак божхона хизмати ходимларида коррупция кўринишлари ва уларга қарши позицияда муносабатда бўлишнинг ижтимоий, ҳуқуқий, сиёсий, махсус соҳалардаги илмий-амалий жиҳатларидан миллий ҳамда халқаро қиёсий тажрибалар орқали билим ва кўникмаларни назария-амалиёт тамойили асосида эгаллашларига эришилган;

олий ҳарбий таълим муассасалари тингловчиларида мафкуравий иммунитетни ривожлантириш бўйича берган таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 майдаги «Мамлакатимизда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва 2015 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида»ги 50-сон мажлис баёни, Республика Маънавият тарғибот маркази ва Давлат божхона қўмитаси билан 2016 йилда имзоланган ҳамкорликдаги дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият тарғибот марказининг 2017 йил 4 январдаги 01/06-4-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар асосида олий ҳарбий таълим муассасалари тингловчилари мамлакатда бўлаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғуси, ижтимоий фаоллигини ошириш ва тарғибот-ташвиқот ишларни мустақил олиб бориш ҳамда ҳамкорликда ижтимоий-маданий лойиҳаларни ишлаб чиқишга эришилган. 


Qaytish