Умедов Шерали Халлоковичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Умедов Шерали Халлоковичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш жараёнидаги асоратларни бартараф этиш учун самарали ювувчи суюқликларни ишлаб чиқиш», 04.00.11–Қудуқларни бурғилашва ўзлаштириш технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Т78.

Илмий маслаҳатчи: Рахимов Акбар Камилович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, Ўзбекистон нефть-газ саноати илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти, Тошкент давлат техника университети ва И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали, DSc.27.06.2017.GM/Т.41.01.

Расмий оппонентлар: Кулиев Юсиф Мурад ўгли, техника фанлари доктори, профессор; Закиров Азамжон Алимджанович, техника фанлари доктори, профессор; Надиров Казим Садыкович, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: «Ўзбурғинефтегаз» АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қудуқларни бурғилашдаги асоратларга қарши курашишда толали полимер асосида самарали ювувчи суюқликларни яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

нефть ва газ қудуқларини бурғилашдаги асоратларни бартарафлаш учун иқтисодий тежамкорлиги ва маҳаллий хомашёдан олиш имконияти мавжудлиги билан фарқланадиган ювувчи суюқликларнинг самарали таркиби ва тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилган;

ювувчи эритмаларнинг реологик параметрларига боғлиқ ҳолда бурғиланган тоғ жинси заррачаларининг чўкиш тезлиги тенгламасини тузиш ва қудуқда бурғиланган заррачаларининг чўкиш зонаси ва траекторияси аниқланган;

мураккаб геологик-технологик шароитда нефть ва газ қудуқларини асоратсиз бурғилашни таъминлайдиган, агрессив муҳитни ҳосил қилишга асосланган, маълум таркиб ва структурали компазицион полимер реагентларни қўллаб, турғунлашган ювувчи эритмаларни яратишнинг илмий ва физик-кимёвий асослари аниқланган;

бурғилаш қувурларида ва ҳалқасимон бўшлиқда юқори эластик кўринишда ҳаракатланаётган оқимларнинг критик тезлигида техник-эксплуатацион сифати яхшиланган енгиллашган полимер реагенти асосда ювувчи суюқликларни ҳосил қилувчи структуралари исботланган;

Устюрт ва Бухоро нефть-газ вилоятларидаги конларнинг мураккаб геологик шароитларида қудуқларни муваффақиятли бурғилашни амалга оширадиган, янги полимер реагентлар асосида тайёрланадиган ювувчи суюқликларнинг меъёрий-техник асоси такомилаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш жараёнидаги асоратларни бартараф этиш учун самарали ювувчи суюқликларни ишлаб чиқиш натижалари асосида:

янги енгиллашган полимер реагенти асосидаги самарали ювиш суюқлигининг таркиби мураккаблашган шароитда Жанубий Кемачи конидаги №89 ва №154 қудуқларни бурғилашга жорий қилинган  («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2017 йил 16 августдаги 16/2-58-сон маълумотномаси). Натижада нефть ва газ қудуқларида лойиҳавий чуқурликкача авария ва асоратларсиз бурғилашни амалга ошириш имконини берган;

сирт фаол моддалар  асосидаги полимер реагенти мураккаб шароитда Гармистон конидаги №21-рақамли қудуқни бурғилашга жорий қилинган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2017 йил 16 августдаги 16/2-58-сон маълумотномаси). Натижада полимер реагент асосида қудуқларни мукаммал таъмирлаш ҳамда нефть ва газ қудуқларини ўзлаштиришда гилсиз ювувчи суюқликларни тайёрлаш ва кимёвий ишлов бериш имконини берган;

нефть ва газ қудуқларни бурғилаш учун енгиллаштирилган ювувчи суюқликларни қўллаш бўйича техник қўлланма ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2017 йил 16 августдаги 16/2-58-сон маълумотномаси). Натижада бурғилаш ишларини амалга ошириш ва қудуқларни асоратсиз бурғилашдаги жараёнларни хавфсиз олиб бориш ва экология талабларини таъминлаш имконини берган;

нефть ва газ қудуқларини бурғилаш жараёнида бурғилаш эритмаларига стабилизатор ва гидрофобизатор сифатида қўшиладиган гилли ва тампонаж дисперсс системаларига ишлов беришга мўлжалланган ОПР реагентини тайёрлаш Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандартига киритилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2017 йил 16 августдаги 16/2-58-сон маълумотномаси). Натижада ОПР реагенти ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, кенг миқиёсда жорий этиш ҳамда нефть ва газ қудуқларини бурғилаш муддатларини қисқартириш имконини берган.


Qaytish