Каримова Дилафруз Равшановнанинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Каримова Дилафруз Равшановнанинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистон ҳудудида бола ҳуқуқлари генезиси, эволюцияси ва унинг истиқболлари”, 12.00.01–Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи (юридик фанлар).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим-изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.3-4.Yu27.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, 14.07.2016.Yu.30.01.

Илмий маслаҳатчи: Жўрабой Ўринбоевич Тошқулов, юридик фанлар доктори, профессор.

Расмий оппонентлар: Исмаилов Баҳодир Исламович, юридик фанлар доктори, профессор; Маматов Худоёр Тешаевич, юридик фанлар доктори; Рўзиев Зафар Райимович, юридик фанлар доктори.

Етакчи ташкилот:Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда бола ҳуқуқларининг назарий-услубий асосларини такомиллаштириш ҳамда болалар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш механизмини янада такомиллаштиришга бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Ўзбекистонда бола ҳуқуқлари генезиси ва эволюцияси ҳар бир давр нуқтаи назаридан болалик даври ёш чегараси, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлар тизимининг назарий-ҳуқуқий жиҳатлари очиб берилган;

зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотларни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ҳолатлари маъмурий ҳуқуқбузарлик экани асосланган;

зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш харакатлари учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, жиноий жавобгарликка тортишга доир таклиф ишлаб чиқилган;

«Зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулот» тушунчасининг  ҳуқуқий моҳияти очиб берилган;

болаларнинг соғлиғи ва руҳиятига зарар етказувчи ахборотларнинг ижтимоий-мафкуравий моҳияти ёритилган ҳамда болаларни зарарли ахборотлардан ҳимоялаш механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Бола ҳуқуқлари генезиси, эволюцияси ва унинг истиқболлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш» деб номланган моддани киритиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1891-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 8 июндаги 05/01-07-117-691-сон маълумотномаси). Илмий натижалар болалар ҳуқуқ ва манфаатларини янада таъминлашга, болаларни уларнинг руҳияти ва соғлиғига зарар етказувчи ахборотлардан ҳимоялашга имкон беради;

зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотларни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш харакатлари учун маъмурий жазо қўлланилган кейин содир этилган бўлса, жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги модда билан тўлдириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1301-моддасини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 8 июндаги, 05/01-07-117-691-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф болаларни зарарли ахборотлардан ҳимоялашга қаратилган қонунчилик базасини янада такомиллаштиришга имкон беради;

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг саккизинчи бўлими «Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулот – бадиий, илмий ёки маданий қимматга эга бўлмаган, зўравонлик ёки шафқатсизлик содир этишга ундайдиган материаллар ва нарсалар» мазмунидаги атама билан тўлдирилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 8 июндаги 05/01-07-117-691-сон маълумотномаси). Илмий натижадан фойдаланиш «Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулот» тушунчаси билан боғлиқ чалкашликларни бартараф этишга имкон беради;

болаларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси бўйича ижтимоий сўровнома натижаларидан «Ижтимоий фикр» жамоатчилик Марказининг «Ўзбекистон ёшларининг ҳуқуқий маданияти» мавзусида ўтказилган социологик материални ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» жамоатчилик Марказининг 2016 йил 13 октябрдаги 01-16/333-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг қўлланилиши болалар саводхонлик даражасини янада оширишга хизмат қилади;

бола ҳуқуқлари бўйича аҳоли саводхонлигини ошириш, болаларни зарарли ахборотлардан ҳимоялаш бўйича олинган илмий хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди фуқаролар йиғинлари ҳузурида ташкил этилган «Вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари» бўйича махсус комиссия ҳамда «Ота-оналар университети» жамоатчилик тузилмаси томонидан ташкил этилган ота-оналарнинг ёш авлодни тарбиялаш ҳақидаги ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича тадбирлар доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг 2016 йил 21 октябрдаги 02-03/808-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлигини ошириш, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлиги профилактикасини амалга ошириш учун ҳисса қўшган.


Qaytish