Нурманов Абдиназар Ташбаевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Нурманов Абдиназар Ташбаевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):«Талабаларни самарали мулоқот технологияси ва техникасига тайёрлашнинг педагогик имкониятлари (аудиториядан ташқари машғулотлар мисолида)», 13.00.01–Педагогика назарияси ва тарихи. Таълимда менежмент (педагогика фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /педагогика фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № 30.09.2014/B 2014. 3-4.Ped32.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети, 14.07.2016. Ped/P.04.01.

Илмий маслаҳатчи: Мардонов Шукрулло Кулдашевич, педагогика фанлари доктори, доцент.

Расмий оппонентлар: Юзликаева Эльзара Решатовна, педагогика  фанлари доктори, профессор; Рахмонкулова Наргиз Ходжиакбаровна, педагогика фанлари доктори, доцент; Аннамуратова Светлана Каримовна, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасалари талабаларини самарали мулоқотга тайёрлаш технологияси ва техникасини  такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

талабаларни самарали мулоқот технологияси ва техникасига тайёрлашнинг мотивацион, когнитив, фаолиятли, технологик ва рефлексив мезонлари ҳамда вербал ва новербал мулоқот воситаларининг вариативлиги, ахлоқий-эстетик хусусиятлари аниқланган;

олий таълим муассасалари талабаларини самарали мулоқот технологияси ва техникасига тайёрлаш  моделининг ташкилий, технологик ва натижавий-рефлексив компонентлари такомиллаштирилган;

талабаларни самарали мулоқот технологияси ва техникасига тайёрлашнинг методик асослари эмоционал-образли, интеллектуал-ижодий ҳамда коррекцион-ривожлантирувчи тавсифга эга  аудиториядан ташқари машғулотларни ташкил  этиш асосида такомиллаштирилган;

талабаларни самарали мулоқотга тайёрлашнинг аниқ мақсадга йўналтирилган ва ташкилий компонентларини интеграциялаш асосида локал модулли технологияси ишлаб чиқилган;

талабаларни самарали мулоқотга тайёрлашга доир модераторлик ва супервайзерлик амалиётини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Талабаларни самарали мулоқот технологияси ва техникасига тайёрлаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:

талабаларни самарали мулоқот технологияси ва техникасига тайёрлашнинг мотивацион, когнитив, фаолиятли, технологик ва рефлексив мезонлари ҳамда вербал ва новербал мулоқот воситаларининг ахлоқий-эстетик хусусиятлари Педагогика ва психология бакалавриат таълим йўналиши Давлат таълим стандарти (2013 йил 30 январда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан давлат рўйхатига олинган №3409) мазмунига сингдирилган. Мазкур мезонлар тизими педагогика таълим соҳасининг малака талабларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштирилган фан дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларни яратишга хизмат қилган;

олий таълим муассасалари талабаларини самарали мулоқот технологияси ва техникасига тайёрлаш  модели Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонунининг ижросини таъминлаш юзасидан Халқ таълими вазирининг 2016 йил 15 сентябрдаги 226-сонли буйруғи асосида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириш мақсадида олий таълим муассасалари кафедралари қошида ташкил этилган мулоқот санъати бўйича аудиториядан ташқари машғулотлар жараёнида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2016 йил 24 октябрдаги 01-02/17-326-сонли маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасалари талабаларини самарали мулоқот технологияси ва техникасига тайёрлаш  моделининг ташкилий, технологик ва натижавий-рефлексив компонентлари такомиллаштирилган ҳамда талабаларнинг мулоқот самарадорлиги, коммуникатив компетентлик даражасини ошириш имконини берган;

эмоционал-образли, интеллектуал-ижодий ва коррекцион-ривожлантирувчи тавсифга эга  аудиториядан ташқари машғулотларни олий таълим муассасаларида ташкил этиш орқали мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позицияга эга бўлган, ўз фикрини эркин, изчил ва аниқ ифода этиб бера оладиган талаба ёшларни тарбиялаш, уларда тизимли таҳлил қилиш, мантиқий фикрлаш ва моҳирона мунозара олиб бориш каби сифатларни ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 29 декабрдаги 506-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури»нинг 25.43-бандини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 декабрдаги «Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошқарув кадрлари заҳирасини мақсадли ўқитишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 351-сонли қарори билан тасдиқланган ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 5 дебкабрдаги 474-сонли буйруғи билан ижрога киритилган Низомнинг 3.12-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 4 январдаги 89-03-23-сон маълумотномаси). Мазкур меъёрий ҳужжатларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида талабаларни самарали мулоқотга тайёрлашнинг методик асослари такомиллаштирилган, аудиториядан ташқари машғулотларнинг аксиологик ва акмеологик имкониятлари аниқланган;

талабаларни самарали мулоқотга тайёрлашнинг аниқ мақсадга йўналтирилган ва ташкилий компонентларини интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган локал модулли технологияси, унинг амалий-технологик жиҳатлари, педагогик-психологик хусусиятлари, метод ва шакллари, воситалари, дидактик таъминоти А-1-23 «Бошланғич синф ўқитувчилари учун математикадан мультимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳанинг бўлғуси бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий-коммуникатив тайёргарлигини ривожлантириш жараёнида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 6 мартдаги 84-сонли «Вазирлик тизимида бажарилиши 2015–2017 йилларга мўлжалланган амалий тадқиқотлар ва бажарилиши 2015–2016 йилларга мўлжалланган инновация дастурлари доирасидаги лойиҳаларни амалга киритиш тўғрисидаги» буйруғи билан тасдиқланган). Натижада бўлғуси бошланғич синф ўқитувчиларида мулоқот жараёнига технологик ёндашув маданияти, мулоқот жараёнини мақсадга мувофиқ равишда лойиҳалаш малакалари такомиллаштирилган, ўзаро муносабатларга киришиш, бошқариш ва таъсир этиш технологияларини ўзлаштириш самарадорлигини ошириш имконини берган;

талабаларни самарали мулоқотга тайёрлашга доир модераторлик ва супервайзерлик амалиётини такомиллаштиришга оид асосланган таклиф ва тавсиялардан «Камолот» ЁИҲ Марказий Кенгаши раисининг 2016 йил 17 августдаги «Ҳаракатнинг олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилот етакчиларининг республика Форумини ташкил этиш тўғрисида»ги 12-02/218-сонли фармойишига мувофиқ Форум доирасида ташкил этилган маҳорат дарсларида фойдаланилган («Камолот» ЁИҲ Марказий Кенгашининг 2017 йил 3 январдаги 12-13/1-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялар асосида талаба-ёшларнинг ижтимоий-коммуникатив фаоллигини, нотиқлик маҳоратини оширишда, шунингдек уларнинг модераторлик ва супервайзерлик қобилиятларини ривожлантиришда «Камолот» ЁИҲ ва олий таълим муассасалари ҳамкорлигининг самарали шаклларини амалиётга жорий этиш имконияти яратилган. 


Qaytish