Тургунов Илхом Тургуновичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Тургунов Илхом Тургуновичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ички ишлар идоралари ходимларида инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтириш», 12.00.01–Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи (юридик фанлар).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /LA № 0001613/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Yu74.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, 14.07.2016.Yu.30.01.

Илмий маслаҳатчи: Саидов Акмал Холматович, юридик фанлар доктори.

Расмий оппонентлар: Тошқулов Жўрабой Ўринбоевич, юридик фанлар доктори, профессор; Туляганов Абдуманноп Абдужабборович, юридик фанлар доктори, доцент; Мухитдинова Феруза Абдурашидовна, юридик фанлар доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ички ишлар органлари ходимларида инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

«ҳуқуқий маданият» ва «инсон ҳуқуқлари маданияти» тушунчаларининг ўзаро алоқадорлиги ва фарқли жиҳатлари асосланган ҳамда «ички ишлар органлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари маданияти» тушунчасининг моҳияти ҳуқуқий-фалсафий жиҳатдан аниқлаштирилган;

ички ишлар органлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари маданияти тушунчаси сиёсат, фалсафа ва этика категориялари билан алоқадорлиги  асосланган;

ички ишлар органлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтириш омилларидан бири сифатида жамоатчилик назоратини амалга ошириш юзасидан жамоатчилик назорати тўғрисидаги тегишли нормаларни жорий қилиш асосланган;

ички ишлар органлари ходимларининг инсон ҳуқуқларига риоя этишини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунга «қонунийлик» «фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш» ҳамда«очиқлик ва шаффофлик» принципларини киритиш асосланган;

ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат интизоми ва қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, уларни инсон ҳуқуқ ва эркинликларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялаш учун ички ишлар органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари ишлаб чиқилган;

ички ишлар органлари ходимларида инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш ва юксалтириш жараёнига салбий таъсир қилувчи омилларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ички ишлар органлари ходимларида инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтириш бўйича олинган натижалар асосида:

ёшларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, юридик таълимни ривожлантириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали механизмини жорий этиш билан боғлиқ таклифлар Ўзбекистон Республикасининг «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури»ни ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2015 йил 10 апрелдаги   125-сон далолатномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва юридик таълимни ривожлантириш йўналишларини белгилашга хизмат қилган;

ички ишлар органлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтиришга оид таклифлари Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуннинг 2-, 5-, 7-моддаларига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 7 сентябрдаги 01-1/696-сон далолатномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ички ишлар органлари ўз фаолиятини фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда ушбу ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатларни ҳурмат қилиш асосида амалга ошириши қонун даражасида мустаҳкамланишига хизмат қилган;

ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кафолатлашга қаратилган ҳуқуқий асосларни такомиллаштиришга қаратилган таклифлари Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунининг 8−12, 28-моддаларини мазмунан бойитган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2016 йил 1 июндаги 33/943-сон далолатномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ички ишлар органлари ходимларининг фаолият йўналишларини ҳуқуқий тартибга солишга хизмат қилган;

ички ишлар органлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари маданияти уларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишига боғлиқлиги илмий асосланиб, берилган таклифларидан Ички ишлар вазирининг 2016 йил 30 майдаги 82-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ички ишлар органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2016 йил 7 июндаги 33/702-сон далолатномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ички ишлар органлари ходимларининг инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва таъминлашда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишини таъминлашга хизмат қилган;

инсон ҳуқуқларига оид халқаро ва миллий ҳуқуқий нормаларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги хулосалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан вазирлик олий таълим муассасалари учун тавсия қилинган ўзбек ва рус тилидаги «Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси» дарслигининг тегишли қисмларида ўз аксини топган. Илмий натижалардан фойдаланиш инсон ҳуқуқларига оид халқаро ва миллий ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланишнинг методологик асосларини такомиллаштирган.


Qaytish