Эшонходжаев Отабек Джураевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Эшонходжаев Отабек Джураевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Трахеянинг чандиқли торайиши билан беморларнинг жарроҳлик даволаш ва реабилитациясига мультимодал ёндашув», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.3-4.Tib277.

Илмий маслаҳатчи: Назиров Феруз Гафурович тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, 14.07.2016.Tib.20.01.

Расмий оппонентлар: Паршин Владимир Дмитриевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Мурад Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Н.И.Пирогов номидаги миллий тиббий хирургия маркази (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади.

Комплекс хирургик даволаш ва реабилитациясига дифференциал ёндашиш орқали трахея чандиқли стенози (ТЧС) билан орғиган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.

III. Диссертациянинг илмий янгилиги.

стеноз локализацияси ва кўлами беморнинг ёши, стенознинг шаклланиш муддати ҳамда патология ривожланишининг этиопатогенетик омилларига боғлиқлиги аниқланган;

бўшлиқ ичи ва очиқ хирургик жараёнларда юқори технологияли замонавий усуллар ёрдамида даволашнинг бевосита ва узоқ муддатли натижалари ўрганилган;

трахеяга стент қўйиш операцияси жараёнини енгиллаштириш, операциянинг шикастлилиги ва операциядан кейинги асоратлар юзага келиш хавфини минимал даражагача камайтириш мақсадида  универсал ускуна ишлаб чиқилган;

трахея-ҳиқилдоқ стенози, мультифокал ва кенг кўламли ТЧСни даволашда Т-симон эндопротезда бўшлиқ ҳосил қилувчи икки босқичли трахея пластикаси амалиётининг  самарадорлиги аниқланган;

ларинготрахеостомиядан кейин юзага келувчи трахея ва бўйин юмшоқ тўқимасининг турғун ҳамда катта ўлчамли нуқсонларини  бартараф этишнинг  пластик усуллари  такомиллаштирилган;

кенг кўламли ТЧСни хирургик даволашда ёндош патологияси бўлмаган беморларни даволашнинг бирламчи босқичи ҳамда авваллари даволанган, аммо трахеянинг торайиши қайталанган беморларда кенг ўлчамли резекция бажариш  имконияти аниқланган;

ТЧС билан оғриган беморларни хирургик даволаш ва реабилитация жараёнида  дифференциацияланган ва мультидисциплинар ёндашувни қўллаш илмий асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида «ТЧСни ташхислаш ва даволаш алгоритми ва комплекс хирургик тактикаси» услубий тавсиялари умумамалиёт шифокорлари, торакал хирурглар, эндоскопистлар ва отоларингологлар учун ишлаб чиқилган ва амалий ишига тадбиқ этилган. «Трахеяга стент ўрнатиш ўчун мослама» операция ўтказиш жараёнида шикастланиш даражасини пасайтирадиган ва операциядан кейин асоратлар хавфини камайтирадиган универсал ускуна ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш тизими амалиётига, жумладан, Академик Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг эндоскопик ва торакал хирургия бўлимлари ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг 3-клиникаси қошидаги ЛОР касалликлари бўлими клиник фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 5 майдаги 8н-д/33-сон хулосаси). Тадқиқот натижаларига кўра узоқ муддатли даволаш жараёнида 83,7% беморда яхши натижаларга эришилди, мурракаб ва радикал хирургик усулларни кенг қўллаш орқали 60% беморларда реконструктив амалиётлар амалга оширилди ва натижада ҳаётга хавф солувчи асоратлар сони, трахеоканюлярлар деканюляция ҳамда ногиролик даражаси камайиши кузатилган.


Qaytish