Ирисов Ортиқали Тўлаевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Ирисов Ортиқали Тўлаевичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўпка операцияларидан кейинги эрта плевра ичи асоратларини ташхислаш, хирургик даволаш тактикаси ва олдини олишнинг замонавий аспектлари», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /тиббиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.Tib475.

Илмий маслаҳатчи: Назиров Феруз Гафурович тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, 14.07.2016.Tib.20.01.

Расмий оппонентлар:Левченко Евгений Владимирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ходжибеков Марат Худайкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хашимов Шухрат Хуршидович тиббиёт фанлари доктори.  

Етакчи ташкилот: И.М.Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади.

ўпка ва кўкс оралиғи аъзоларидаги операциялардан кейинги эрта плевра ичи асоратларининг диагностикаси ва хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.

III. Диссертациянинг илмий янгилиги.

ўпка ва кўкс оралиғи аъзоларида бажарилган операциялардан кейинги плевра ичи асоратлари олдини олиш ва даволашнинг турли усулларининг самарадорлиги аниқланган;

илк маротаба плевра ичи асоратларига олиб келувчи омилларнинг касаллик этиологияси ва ўтказилган операцияга боғлиқ ҳолда даволаш-профилактик ва хирургик тактика услубларини такомиллаштириш имконини бериши исботланган;

даволаш профилактика чора-тадбирлар мажмуасида интраоперацион қон тўхтатувчи ва респиратор даволашнинг замонавий технологияларини қўллаш, шунингдек, операциядан кейинги реабилитациянинг индивидуал дастурига амал қилиш операциядан кейинги геморрагик ва йирингли септик асоратларни учрашини камайтириши (P<0,001) аниқланган;

плевра ичи асоратлари келиб чиққанда актив хирургик тактика ва замонавий кам инвазив эндовизуал технологияларни қўллаш мақсадга мувофиқлиги исботланган;

илк бора экспериментал ва морфологик текширув натижалари асосида кўкрак қафаси хирургиясида паренхиматоз қон кетишини тўхтатувчи восита сифатида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги коллаген пленка – «Глилагин»нинг самарадорлиги асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўтказилган тадқикотлар асосида операциядан кейинги эрта плевра ичига қон кетиш ёки қон ивиб қотиб қолишида хирургик даволаш тактикасини танлаш алгоритми, операциядан кейинги ўткир плевра эмпиемасини хирургик даволаш тактикасини танлаш алгоритми ва операциядан кейинги хилотораксни ташхислаш ва даволаш тактикасини танлаш дастури ишлаб чикилган. Таклиф қилинган услублар амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу қаторда «Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хурургия маркази» акциядорлар жамияти фаолиятига, Андижон ва Наманган вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт марказлари клиник фаолиятига тадбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 7 апрель 2016 йилги №8н-д/23 маълумотномаси). Олинган натижалар плевра ичи асоратларини диагностика ва хирургик даволаш натижаларини 54,8% дан 76,9% гача яхшилаш, операциядан кейинги асоратлар учрашини ва ўлим даражасини 17,7% дан 11,5% гача пасайтириш имконини берди.

 


Qaytish