Гафуров Убайдулло Вахабовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Гафуров Убайдулло Вахабовичнинг

докторлик диссертациясиҳимоясиҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш» 08.00.08 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти; 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси  (иқтисодиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /иқтисодиёт фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.5.I310

 Илмий маслаҳатчи: Юсупов Ахмадбек Таджиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Тошкент молия институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи 14.07.2016.I.31.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Иминов Одилжон Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Олим Қаландарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Набиев Элшод Ганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнингмақсади: кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича назарий-услубий йўналишдаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

кичик бизнес миқдорий чегараси мезонларини «минимал самарали кўлам» ва «функционал жиҳатдан комплектлаш» концепциялари ҳамда ишчи кучининг сўнгги қўшилган маҳсулоти уйғунлиги негизида белгилаш бўйича назарий-услубий ёндашув асосланган;

тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнининг оптимал муддатини белгилаш,уларни самарали амалга оширилишини таъминловчи махсус инфратузилма хизматлари фаолиятини ривожлантириш асосида давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштиришнинг илмий-услубий жиҳатлари асосланган;

минтақаларнинг экспорт салоҳиятини оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокини янада кенгайтириш ва уларни қўллаб-қувватлаш самарадорлигини таъминлашнинг асосий восита ва дастаклари ҳамда баҳолаш тизимини жорий этиш асосида такомиллашган услубий ёндашуви ишлаб чиқилган;

иқтисодиётда ишчи кучи талаб ва таклифи мувозанатининг кичик бизнес субъектлари орқали уйғунлигини оширишда бандликка кўмаклашиш соҳасида тайёрланган мутахассисларнинг ишлаб чиқаришдаги турғун жойлашувини ўзаро манфаатдорлик асосида таъминлашга рағбатлантирувчи иқтисодий механизм асосланган;

ишбилармонлик муҳитининг ривожланганлик даражасини баҳолаш услубияти Жаҳон банкининг Doing Business рейтинг кўрсаткичларига мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини экспортини қўллаб-қувватлаш юзасидан экспорт шартномасини тузишда кўрсатиладиган ёрдамнинг манзиллилик даражасининг рейтинг баҳолаш усули ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

Doing Business халқаро индикаторларини эътиборга олган ҳолда минтақалардаги ишбилармонлик муҳитини баҳолаш услубиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётига татбиқ этилган (2016 йил 11 ноябрдаги 6775/03-19-сон маълумотнома). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши минтақалардаги ишбилармонлик муҳитини баҳолаш натижаларининг объективлигини ошириш ҳамда халқаро талабларни эътиборга олган ҳолда ишбилармонлик муҳитини баҳолашга оид янги индикаторларни услубий амалиётга ўз вақтида киритиб бориш имконини беради;

кичик бизнес субъектлари экспортини қўллаб-қувватлашни баҳолаш ҳамда экспорт шартномаларининг манзиллилик даражасини ошириш бўйича ишлаб чиқилган «Тескари тартибдаги рейтинг нисбати» усули Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси амалиётига жорий этилган (2016 йил 26 сентябрдаги ЖМ-1058-сон маълумотнома). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши экспорт бўйича қўллаб-қувватлашнинг манзиллилик даражаси ва кичик бизнес субъектлари экспорт таркиби диверсификация даражасининг ошиши, таркибида технологик жиҳатдан қўшилган қиймати юқори бўлган товар ва хизматларни экспорт қилинишини рағбатлантириш жараёнларининг кучайишига имкон яратди, хусусан, Бухоро, Навоий ва Фарғона вилоятларидаги кичик бизнес субъектларининг экспорт шартномалари ҳажмининг 12 фоизга ошишига имкон берди;

касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш самарадорлигини ошириш ҳамда иш билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар Меҳнат вазирлиги тизимига жорий қилинган (2016 йил 29 сентябрдаги 02-06/2893-сон маълумотнома). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиғи ишсизларни касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш маркази фаолияти самарадорлигини ошириш, битирувчиларни доимий иш билан таъминлаш; давлат томонидан экспортга йўналтирилган, таркибида технологик жиҳатдан қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқарувчи, аҳолининг муайян қатламлари (ёшлар, аёллар, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, замон талабидан келиб чиққан ҳолда ўз касбини ўзгартиришга эҳтиёж сезаётган ва бошқа фуқаролар)ни иш билан таъминлашга йўналтирилган корхоналарни рағбатлантириш; корхоналарнинг экспорт салоҳиятини янада ошириш, хусусан, мазкур механизм орқали корхоналар томонидан ишга қабул қилинган шахсларга тўланиши кўзланган ишсизлик нафақаларини тежаш, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат бюджетига қўшимча ижтимоий тўловларнинг манбасини яратди;

касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш бўйича Давлат дастурида белгиланган миқдорини ҳудудлар бўйича тақсимлаш услубиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар Меҳнат вазирлиги тизимида амалиётга жорий қилинган (2016 йил 29 сентябрдаги 02-06/2893-сон маълумотнома). Мазкур таклиф Давлат дастурида белгиланган ишсизларни касбга қайта тайёрлаш бўйича ходимлар сонини ҳудудлар ўртасида муайян устуворликларни ҳисобга олган ҳолда самарали тақсимлаш имконини берди;

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш борасидаги асосий тенденциялар бакалавриат таълим йўналишида «Иқтисодиёт назарияси» фанидан дарсликка киритилган (2005 йил 21 сентябрь №0053). Мазкур илмий натижалардан дарсликда фойдаланиш кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишнинг мазмуни ва ўзига хос хусусиятларини очиб беришга хизмат қилди;

давлат томонидан кичик бизнесни тартибга солиш, асосий йўналишлари, восита ва усулларига оид илмий натижалар 5А230101–Иқтисодиёт назарияси мутахассислиги учун «Иқтисодий тизимлар трансформациялашув жараёнлари назарияси» фани дарслигига киритилган (2013 йил 3 март №82-031). Илмий натижалардан дарсликда фойдаланиш кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий йўналишлари, восита ва усулларининг тавсифини очиб беришга хизмат қилди;

кичик бизнеснинг ишловчилар сони жиҳатидан мезонларини белгилашнинг асосий концепциялари, давлат томонидан соҳага берилган имтиёзлар самарадорлигини баҳолашнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича таклифлардан «Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик маркетинг стратегиясини ривожлантиришнинг назарий ва методологик асосларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 7 октябрдаги ФТК-0313/659-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижалардан лойиҳада фойдаланиш мамлакатимизда кичик бизнесни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда қўллаб-қувватлаш воситаси ва дастакларининг таъсирчанлигини кучайтириш, турли кўринишдаги имтиёзларнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини беради.


Qaytish