Халмуратов Омонбой Утамуратовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Халмуратов Омонбой Утамуратовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ахборот хавфсизлиги кўрсаткич ва мезонлари тизимини шакллантириш усуллари ва алгоритмлари», 05.01.05–Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/T55.

Илмий раҳбар: Ганиев Салим Каримович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.

Расмий оппонентлар: Каримов Маджит Маликович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Курязов Давлатёр Матякубович, физика-математика фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ахборот хавфсизлиги  кўрсаткич ва мезонлари тизимини шакллантириш ва ахборот тизими хавфсизлигини баҳолаш усуллари ва воситаларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ташкилот ва унинг ахборот тизими компонентларининг хусусиятлари асосида ахборот тизими хавфсизлигининг хусусий ва қисм-тизим концептуал моделлари ишлаб чиқилган;

IDEF0 ва IDEF1X методологияси орқали ахборот хавфсизлигини баҳолаш  кўрсаткич ва мезонлари тизимини шакллантиришнинг функционал ва информацион моделлари ишлаб чиқилган;

баллар бериш, рутбалаш ва норавшан мантиқ назариясининг «Мамдани» усуллари ва экспертлар хулосаси ёрдамида ахборот хавфсизлигини баҳолаш  кўрсаткич ва мезонларини шакллантириш усули ишлаб чиқилган;

ахборот тизими компонентларининг хавфсизлик бўйича устуворликлари асосида ахборот тизимини баҳолаш усули ишлаб чиқилган;

ахборот тизими хавфсизлигининг хусусий ва қисм-тизим концептуал моделлари ёрдамида ахборот хавфсизлигини баҳолаш кўрсаткич ва мезонлари тизимини шакллантириш, ахборот хавфсизлигини баҳолаш алгоритмлари ҳамда дастурий воситалари архитектураси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ишлаб чиқилган ахборот хавфсизлигини баҳолаш  кўрсаткич ва мезонларини шакллантириш, ахборот тизимини баҳолаш усул ва алгоритмлари бўйича олинган натижалар асосида:

ахборот хавфсизлигини баҳолаш  кўрсаткич ва мезонларини шакллантириш ва ахборот тизимларини баҳолаш усуллари «Ўзбекистон почтаси» АЖ Хоразм филиалигажорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 12 декабрдаги 33-8/9317-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ахборот тизими ҳимояланганлигини баҳолаш, натижаларга ишлов бериш ва таҳлил этиш вақтини тежаган, ахборот тизими ҳимояланганлик даражасини баҳолаш ташкилотда ахборот хавфсизлигини такомиллаштириш бўйича келгуси ишларни режалаштириш ва воситаларнинг ҳимояланганлигини ошириш бўйича қарорларни қабул қилишда хизмат қилган;

ахборот тизими хавфсизлигининг хусусий ва қисм-тизим концептуал моделлари асосида ишлаб чиқилган дастурий восита «Ўзбектелеком» АК Хоразм филиалига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш  вазирлигининг 2018 йил 12 декабрдаги 33-8/9317-сон  маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ташкилот учун ахборот тизимини баҳолаш ва назорат қилиш, уни таҳлил этишга ҳамда назорат мезонларини шакллантириш имконини берган;

ахборот хавфсизлигини баҳолаш  кўрсаткич ва мезонлари тизимини шакллантиришнинг функционал ва информацион моделлари асосида ишлаб чиқилган дастурий восита дастурий маҳсулотларнинг ахборот хавфсизлигини баҳолаш мақсадида «Mustafo software» МЧЖга жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш  вазирлигининг 2018 йил 12 декабрдаги 33-8/9317-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси хавфсизлик кўрсаткичларини шакллантиришда экспертлар билан мулоқот вақтини 12 марта камайтириш, ахборот хавфсизлигини баҳолашда кўрсаткичлар қийматларини ҳисоблашда экспертлар хулосасини олиш вақти ва хулосалар ҳажмини 20 мартадан кўпроқ камайтириш ҳамда ташкилот томонидан ишлаб чиқилаётган дастурий маҳсулотларнинг ахборот хавфсизлигини қисқа муддатда баҳолаш ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш имконини берган.


Qaytish