Насруллаев Нурбек Бахтиёровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Насруллаев Нурбек Бахтиёровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ахборот хавфсизлиги мониторинги тизими ишлашининг самарадорлигини ошириш усуллари ва алгоритмлари», 05.01.05–Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/T974.

Илмий раҳбар: Ганиев Салим Каримович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.

Расмий оппонентлар: Бекмуратов Тўлкин Файзиевич, техника фанлари доктори, профессор, академик; Туйчиев Ғулом Нумонович, физика-математика фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: «UNICON.UZ» ДУК – фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ахборот хавфсизлиги мониторинги тизими ишлашининг самарадорлигини ошириш имкониятини берувчи, ахборотни ҳимоялаш воситаларининг ишлаши ҳолатлари эҳтимолликларини аниқлашга асосланган усул ва алгоритмларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

содир бўлиши мумкин бўлган инцидентлар хусусидаги маълумотларни йиғиш ва таҳлиллаш асосида ахборот хавфсизлиги мониторинги тизимларида маълумотларни ишлаш схемаси яратилган;

маълумотларни ишлаш схемаси асосида ахборот хавфсизлиги мониторинги тизимининг хусусий концептуал модели ишлаб чиқилган;

«анализ орқали синтез» ёндашуви ёрдамида ахборот хавфсизлиги мониторинги тизимини қуриш усули ишлаб чиқилган;

ахборотни ҳимоялаш воситаларини хилларга ажратиб, уларга тегишли ҳолатларни танлаш орқали уларнинг эҳтимолликларини аниқлашнинг модификацияланган усуллари ишлаб чиқилган;

модификацияланган усуллар асосида яратилган ахборотни ҳимоялаш воситаларининг ишга лаёқатлигини таъминлаш қисм-тизими структурасида, уларнинг ишлаши ҳолатлари эҳтимолликларини аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ишлаб чиқилган ахборот хавфсизлиги мониторинги тизими ишлашининг самарадорлигини ошириш усуллари ва алгоритмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

модификацияланган усуллар асосида яратилган ахборотни ҳимоялаш воситаларининг ишга лаёқатлигини таъминлаш қисмтизими структурасида, уларнинг ишлаши ҳолатлари эҳтимолликларини аниқлаш алгоритми Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тасарруфидаги «Давлат геология ахборот маркази» давлат корхонасининг амалий фаолиятида жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 11 январдаги 33-8/161-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида Kaspersky антивирус дастурий таъминотининг ишга лаёқатлигини тиклаш вақтини 1,75 мартага қисқартириш ва 355 та кўп инцидентни аниқлаш имконини берган;

содир бўлиши мумкин бўлган инцидентлар хусусидаги маълумотларни йиғиш ва таҳлиллашга асосланган ахборот хавфсизлиги мониторинги тизимларида маълумотларни ишлаш схемаси «UNICON.UZ» ДУК – фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари марказининг фаолиятига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 11 январдаги 33-8/161-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаси синовдан ўтиш жараёнида антивирус дастурий таъминотининг ишга лаёқатлигини тиклаш вақтини қисқартириш ва нисбатан кўп инцидентларни аниқлаш имконини берган;

дискрет ва узлуксиз иш вақтли ахборотни ҳимоялаш воситалари ишлаш ҳолати эҳтимолликларини аниқлаш усуллари ва алгоритмлари «STAND KOMPUTERS» МЧЖ фаолиятига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 11 январдаги 33-8/161-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ахборот хавфсизлиги мониторинги тизимининг ишга лаёқатлигини таъминловчи қисм-тизим структурасидаги ахборотни ҳимоялаш воситалари ишончлигини таъминлаш модули ахборотни ҳимоялаш воситаларининг ишга лаёқатлигини тиклаш вақтини 1,12 марта қисқартириш ва 40 тадан кўп инцидентни аниқлаш имконини берган.


Qaytish