Небесний Анатолий Федоровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Небесний Анатолий Федоровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «8 битли микроконтроллер асосида спектрометрларни компьютерлаштириш», 01.04.01–Экспериментал физиканинг асбоблари ва усуллари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Т973.

Илмий раҳбар: Ашуров Мухсин Хуррамович, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ядро физикаси институти.  

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, Астрономия институти, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.27.06.2017.FM/T.33.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги  бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Ражапов Сали Ашурович, физика-математика фанлари доктори;

Вильданов Рамиль Рифгатович,физика-математика фанлари номзоди.

 Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Конструкторлик бюроси ва тажрибавий ишлаб чиқариш илмий-техник маркази.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: 8 битли PIC18F448 ва C8051F127 МК асосида оптикавий ва ядро спектрометрияси соҳасидаги физикавий тажрибаларни автоматлаштириш воситаларини ишлаб чиқиш ва яратиш, оптикавий спектрларни гауссианларга ажратиш учун экспериментал натижаларни қайта ишлаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

персонал компьютердан бериладиган буйруқ орқали МДР-12 монохроматорини бошқарадиган, маълумотларни тўплайдиган ва мониторда доимий ток ёки импульс режимида ўлчанган оптикавий спектрларни акс эттирган ҳолда сақлайдиган микроконтроллер тизими ишлаб чиқилган;

чегарадан ташқарида максимуми бўлган оптикавий спектрларни Гаусс ташкил этувчиларига ёйиш учун дастур ишлаб чиқилган;

масс-спектрометр учун  ВВР-СМ реактори иссиқлик нейтронлари таъсирида 235U ядроларининг бўлиниш маҳсулларини қайд қилишнинг ҳар бир энергетик спектрини акс эттирувчи 32 каналли мультимикроконтроллер тизими ишлаб чиқилган;

микроконтроллер ва персонал компьютер учун 32 каналли детектрлаш тизимини бошқариш, бирламчи маълумотларни тўплаш ва уларни сақлаш дастурлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

 8 битли МК базасида спектрометрларни компьютерлаш бўйича олинган натижалар асосида:

персонал компьютердан бериладиган буйруқ орқали диффракцион панжарали
(МДР-12) монохроматорни бошқарадиган оптик спектрни сканерлаш учун модул сифатида ишлаб чиқилган микроконтроллер тизимига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (№FAP 00570, 2010 й.). Ишлаб чиқилган микроконтроллер тизимининг қўлланилиши компьютердан бериладиган буйруқларидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва мониторда доимий токда ёки импульс режимида ўлчанган оптикавий спектрларни акс эттирган ҳолда сақлаш имконини берган;

масс-спектрометр учун  ВВР-СМ реактори иссиқлик нейтронлари таъсирида 235U ядроларининг бўлиниш маҳсулларининг автоматик масофавий тартибга солиш бўйича ишлаб чиқилган қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (№FAP 00873, 2012 й.). Ишлаб чиқилган қурилманинг қўлланиши 32 стрипли яримўтказгичли детектор асосида 235U ва 239Pu ядроларини иссиқлик нейтронлари билан бўлиниш маҳсуллари тақсимотининг масс-спектрометрик тадқиқотларини амалга ошириш учун ядроларнинг бўлиниш маҳсулларини детектирлашнинг компьютерлашган 32 каналли электрон системасини яратиш имконини берган;

чегарадан ташқарида максимуми бўлган оптикавий спектрларни Гаусс ташкил этувчиларига ёйиш учун ишлаб чиқилган дастур Ядро физикаси институтида ОТ-Ф2-23 рақамли «Кенг зонали оксид ва фторид қаттиқ жисм материалларда генерациявий ва рекомбинациявий жараёнларнинг ўзига хос хусусиятлари» (2017–2020) фундаментал лойиҳасида, Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида ФА-Ф2-Ф081рақамли «Қаттиқ жисмли наноўлчамли структураларнинг шаклланиш жараёни механизми ва хусусиятларини ҳамда уларнинг электр ва иссиқлик физикавий, оптик ва магнит хоссаларини тадқиқ этиш» (2008–2010) ва ФЕ2-ФА-Ф155 рақамли «Ўтувчи металлар билан легирланган ZnO даги оптик ютилиш чегарасини тадқиқ қилиш» (2012–2013) фундаментал, А4-ФА-Ф156 рақамли «ZnO наноструктура ва органик ярим ўтказгичлар асосида юқори самарали гибрид қуёш элементларини яратиш технологиясини ишлаб чиқиш» (2012–2014)амалий лойиҳаларида оптик спектрни сканерлаш учун модуль диффракцион панжарали монохроматорни компьютерлашган бошқаруви учун қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 12 декабрдаги 2/1255-3252-сон маълумотномаси). Илмий натижаларининг фойдаланиши кенг доирадаги оптикавий материалларнинг оптикавий спектрларини персонал компьютердан бошқариш орқали ёзиб олиш имконини берган;

микроконтроллер ва персонал компьютер учун 32 каналли детектрлаш тизимини бошқариш, бирламчи маълумотларни тўплаш ва уларни сақлаш учун ишлаб чиқилган дастурлар Ядро физикаси институти ФА-Ф2-Ф078 рақамли «Актинид ядроларининг кластерли структурасини ва уларнинг реактор нейтронлари билан бинар бўлиниши жараёнларини кучли ассиметрик масса тақсимоти областида тадқиқ этиш» (2007–2011)  фундаментал лойиҳасида оғир ядролар бўлиниш маҳсулотларини тадқиқот реакторидаги масс-спектрометрида қайд этиш учун қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 12 декабрдаги 2/1255-3252-сон маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланиши масса сонларининг 125 дан 158 гача ва бўлиниш маҳсулларини ион зарядларининг 16 дан 28 гача бўлган қийматларида тажриба маълумотларини замонавий талабларга мувофиқ қайта ишлашни тезлаштиришга имкон берган. 


Qaytish