Ибрагимов Фарход Хайруллоевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Ибрагимов Фарход Хайруллоевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта тозалаш машиналари учун арралараро қистирмаларнинг янги конструкциясини ишлаб чиқиш ва унинг параметрларини асослаш», 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/T621.

Илмий раҳбар: Мухаммадиев Давлат Мустафоевич, техника фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Усманкулов Алишер Кадиркулович, техника фанлари доктори, доцент; Абдугаффаров Хусниддин Журабекович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: аррали жиннинг иш унумдорлигини ошириш мақсадида арралараро қистирмаларнинг янги ресурстежамкор конструкциясини яратиш ва параметрларини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

аррали жин учун ресурс- ва энергиятежамкор арралараро қистирмаларнинг конструкцияси ишлаб чиқилган;

аррали жин қистирмалар геометрияси ва массаси ҳамда тайёрланадиган материаллари ҳисобга олинган ҳолда радиал тебранишлар ўзгаришининг боғланишлари ишлаб чиқилган;

арралараро қистирма сиқилиш кучининг ва арра цилиндри вали бурилиш бурчагининг максимал қийматлари умумлашган ва ёйилган кучларни ҳисобга олган ҳолда аниқланган;

жиннинг арралараро қистирмалари ҳаракатининг ўзгариш боғланишлари ишлаб чиқилган, аррали цилиндрнинг технологик қаршиликларини ҳисобга олган ҳолда айланишнинг критик частотаси аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жин арралараро қистирмасининг такомиллаштирилган конструкциясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалари асосида:

пахта тозалаш машиналари учун арралараро қистирманинг янги конструкцияси бўйича Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган  (“Пахта тозалаш машиналари учун арралараро қистирма”, №FAP 01182-2017 й.). Натижада радиал тебраниш амплитудасини 4,5 мартага, сиқиш кучини 2 мартага камайтириш имкони яратилган;

толани чигитдан ажратиш машиналари учун арралараро қистирмаларга Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган  («Пахта тозалаш машиналари учун аррали цилиндр», №FAP 00786-2012й). Натижада аррали цилиндрнинг арралараро қистирмалари ресурстежамкорлигини ҳамда ишлаш муддатини икки баробарга ошириш  имконияти яратилган;

жин арралараро қистирманинг янги конструкцияси «Ўзпахтасаноат» АЖ тизимига кирувчи корхоналарда, хусусан «Қорасув пахта тозалаш» ҳамда «Бўка пахта тозалаш» корхоналарига жорий қилинган («Ўзпахтасаноат» АЖнинг  2018 йил 5 июлдаги 02-29/4573-сон маълумотномаси). Натижада аррали цилиндрнинг энергия сарфини 7,1%га камайтириш ва арралараро қистирманинг ресуртежамкорлигини 46,5%га ошишига имкон яратилган.


Qaytish