Икрамова Малика Рахимбердиевнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Икрамова Малика Рахимбердиевнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Текислик дарёлари оқим ҳажмини бошқариш ва дарё ўзанининг қайта шаклланиши», 05.09.07–Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/T66.

Илмий маслаҳатчи: Мухамедов Амин Мухамедович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.Т.10.02.

Расмий оппонентлар: Махмудов Эрназар Жумаевич, техника фанлари доктори, профессор; Хужаев Исматилла Кушаевич, техника фанлари доктори, профессор; Хикматов Фазлиддин Хикматович, география фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: текислик дарёларидагисув омборлари иш режимини такомиллаштириш, дарёдан ирригация каналларига тўғонсиз сув олиш шароитини яхшиловчи ўзан ростловчи иншоотларнинг янги рационал конструкцияларини ишлаб чиқиш ва уларни гидравлик ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

сув омборлари мажмуаси иш режимининг гидравлик модели ва ҳисоблаш дастури йилнинг сувлилик даражаси, оқизиқ ва чўкиндилар ҳаракати ҳамда сув омбори сиғими ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;

сув омборининг лойқа босишини ва ундаги сув балансини ҳисоблаш усули сув сатҳининг ўзгариши ва сув йўқотишларни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган;

ростланган дарё ўзанидан тўғонсиз сув олишда икки фазали турбулент оқим ҳаракатининг гидравлик модели ва ҳисоблаш усули Навье-Стокс тенгламасини уюрма ва оқим функцияси орқали ифодалаш асосида такомиллаштирилган;

дарё оқимининг тўғонсиз сув олиш иншоотлари зонасидаги оқим режасини қуриш, кинематик характеристикалари ва ўзан деформациясини ҳисоблаш усуллари ўзан ростловчи иншоотларнинг оқим йўналишига ва оқизиқларга таъсирини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;

дарёдан тўғонсиз сув олишда оқимни ирригация каналларига йўналтирувчи сув олиш иншоотининг рационал конструкцияси оқизиқларнинг каналга киришини камайтириш ва сув сатҳи команда горизонтини кўтаришни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;

cув омбори туби ва дарё ўзанининг тўғонсиз сув олиш иншоотлари зонасидаги морфологик характеристикаларини аниқлаш учун 3D форматда геоинформацион моделлаштириш усули ГАТ технологиялар асосида ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сув омборлари иш режимини такомиллаштириш ва дарёдан тўғонсиз сув олишда ўзан ростлашнинг ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

ростланган ўзанидан тўғонсиз сув олишда оқим ҳаракатланиш тенгламасининг сонли ечими алгоритми ва ҳисоблаш усули, ўзан деформацияси ва маҳаллий ювилиш чуқурлиги, ўзан деформациясининг пландаги ўлчамларини аниқлаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Амударё ҳавза сув хўжалиги бирлашмаси томонидан Амударё қуйи оқимида жойлашган тўғонсиз сув олиш иншоотлари учун жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил  6   ноябрдаги  01/18-2159-сон маълумотномаси). Натижада суғориш каналларига сув олишда оқимни йўналтирувчи иншоотлар ёрдамида сув сатҳини кўтариш орқали олинаётган сув миқдорини 6–8 фоизгача кўпайтириш имкони яратилган;

сув омборларининг такомиллашган иш режими Ўзан сув омборини лойқа босишини ва гидроузел қуйи бьефида тўғон олди участкасида дарё профилининг ўзгаришини ҳисоблаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Туямуюн гидроузели эксплуатацияси бошқармаси томонидан Туямуюн сув омборлари учун жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил   6 ноябридаги 01/18-2159-сон маълумотномаси). Натижада такомиллашган иш режими сув кам йилларда сув билан таъминланганликни 2–2,3 км3 (36%)га, ўртача сувлиликда 0,5–0,67 км3 (5–6%)га кўтариш, сув кўп йилларда сув омборидан 200–280 млн. м3 лойқа ювилиши ҳамда 250-310 млн. м3 оқизиқлар транзит бўлиши имкони яратилган;

ирригация тизимининг ГАТ маълумотлар базаси ва оператив қарор қабул қилишни қўлловчи компьютер дастури Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Қуйи Амударё Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг Қизкеткен-Кегейли ирригация тизимлари бошқармаси томонидан жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 6 ноябрдаги  01/18-2159-сон маълумотномаси). Натижада ирригация тизимининг эксплуатацион самарадорлигини ошириш ҳисобига сув йўқотишлар ҳажмини 10–15 фойизгача камайтириш имкони яратилган;

сув омборлари ва сув олиш иншоотлари ҳудудида ўзан морфологиясининг 3D форматдаги ГАТ моделлари, дарё участкалари бўйича сув балансини ҳисоблаш учун компьютер дастури, ГАТ моделлари асосида маълумотлар базасини яратиш юзасидан тавсиялар Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Амударё чап қирғоқ Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан Амударёнинг Туямуюн-Кипчоқ участкасидаги сув олиш иншоотлари учун жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 6 ноябрдаги  01/18-2159-сон маълумотномаси). Натижада сув ресурсларини тўғри тақсимлаш, баланс учаскалар доирасида сув билан таъминланганлик даражасини аниқлаш, сув тахчиллигида сувни тезкор қайта тақсимлаш ҳамда сув йўқотишларни камайтириш эвазига 320–400 млн. м3 сувни тежаш, 35–47 минг га майдоннинг сув таъминотини яхшилаш имкони яратилган.


Qaytish