Мурадова Алевтина Александровнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Мурадова Алевтина Александровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мультисервисли алоқа тармоғи ишончлилик кўрсаткичларини тадқиқ қилиш моделлари ва алгоритмлари», 05.04.01–Телекоммуникация ва компьютер тизимлари, телекоммуникация тармоқлари ва қурилмалари. Ахборотларни тақсимлаш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/T918.

Илмий раҳбар: Нишанбаев Туйғун Нишанбаевич, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.28.12.2017.Т.07.02.

Расмий оппонентлар: Рахимов Бахтиёржон Неъматович, техника фанлари доктори, доцент; Камалов Юнус Каримович, техника фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тизимли ёндашувуслубларини қўллаш негизидамультисервис тармоқларинингишончлилик кўрсаткичларини ҳисоблаш усул, модел ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ноаниқ тўпламлар назарияси асосида мультисервис тармоқларининг ишончлилик параметрларини баҳолаш усули ва алгоритми ишлаб чиқилган;

сўровларни ўз вақтида бажариш эҳтимоллигини тармоқнинг тайёргарлик коэффициенти ва юкланганлигига боғлиқлик даражасини таҳлиллашнинг аналитик модели ишлаб чиқилган;

тармоқнинг техник, структуравий томонини ҳамда фойдаланувчиларнинг қизиқишларини ҳисобга оладиган мультисервис тармоқларнинг тизимли техник-иқтисодий оптимизацион модели яратилган;

мультисервис тармоқларининг ишончлилик параметрларини аниқлайдиган оптимал масалани ечиш учун имитацион моделлаштириш алгоритми ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Мультисервисли алоқатармоғининг ишончлилик кўрсаткичларини тадқиқ қилиш моделлари, усули ва алгоритмлари бўйича олинган натижалар асосида:

мультисервис тармоқларининг ишончлилик параметрларини аниқлайдиган оптимал масалани ечиш учун имитацион моделлаштириш алгоритми «Ўзбектелеком» АКнинг транспорт магистрал тармоғининг Эксплуатация марказининг амалий фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 29 ноябрдаги 33-8/8921-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ишончлиликни ошириш учун мўлжалланган харажатларни биргаликда ҳисобга олган ҳолда, мультисервис тармоқларнинг аппарат-дастурий воситаларини ва унинг алоҳида компонентларини ноидеал ишлаши ҳисобида пайдо бўладиган кутиладиган таннарх харажатларини танлаш ҳамда такомиллаштириш жараёнини автоматлаштириш ва унификация қилишни таъминлаган ҳамда ишончлилик кўрсаткичларини 8 фоизга ошириш имконини берган;

ноаниқ тўпламлар назарияси асосида мультисервис тармоқларининг ишончлилик параметрларини баҳолаш усули ва алгоритми «Ўзбектелеком» АКнинг «Тошкент шаҳар-Телеком» тармоғи Эксплуатация марказининг амалий фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 29 ноябрдаги 33-8/8921-сон маълумотномаси). Натижада мультисервис тармоқлари компонентларнинг қолдиқли ноишончлилиги пайдо бўлаётганда кутилаётган йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда ишончлиликни ошириш мақсадлари учун ажратилган воситаларни рационал тақсимлаш имконини берган;

тизимли ёндашув асосида тармоқнинг ишончлилигини оширишга кетадиган харажатлар ва тармоқ компонентларида қолдиқли ишончсизлик оқибатида юзага келадиган йўқотишлар қийматларининг йиғиндисини баҳолайдиган моделлаштириш алгоритми «Ўзбектелеком» АКнинг транспорт магистрал тармоғи Эксплуатация марказининг амалий фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 29 ноябрдаги 33-8/8921-сон маълумотномаси). Натижада оптимал ўтказувчанлик қобилияти/мультисервис алоқа тармоғининг оптимал нархи қўрсаткичи асосида тармоқ фаол элементларини оптимал характеристикаларини ҳисоблаш имконини берган.


Qaytish