Шофиев Обиджон Бахтиёровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Шофиев Обиджон Бахтиёровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эркин Аъзам насри бадиияти (киноя ва образ)”, 10.00.02–Ўзбек  адабиёти (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Fil264.

Илмий раҳбар: Амантурдиев Анвар Джабборович, филология фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSс.27.06.2017.Fil.02.03.

Расмий оппонентлар: Ҳасанов Шавкат  Аҳадович, филология фанлари доктори, доцент;  Кучкарова Мархабо Худойбергановна, филология фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Эркин Аъзам насри поэтикасини тадқиқ этиш асосида киноя, қиёсий-типология, адабий таъсир, образлар табиати масалаларини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

истиқлол заруратининг ҳис этилиши 70-йиллар адабий авлодининг ғоявий-эстетик мавқеини ҳамда ушбу давр адабиётининг бош тамойилларини белгилаганлиги асосланган;

образ яратиш борасида адиб насрий асарларининг жаҳон адабиёти намуналари билан қиёсий-типологик ўхшашликлари аниқланган;

ёзувчининг образ яратиш маҳорати шаклланишида жаҳон адабиётидан ижодий таъсирланганлиги исботланган;

бадиий образ яратишда парадокснинг киноявий бадиий шартлиликни ифода этиш ва персонаж ижтимоий моҳиятидаги сохталикни фош этиш функциялари очиб берилган;

ёзувчи ижодидаги образлар ижтимоий моҳиятига кўра таснифланиб, улар ўз даврига сиғмаган  ва кечикаётган одамлар образларидан иборат эканлиги аниқланган;

бола образи ва болалик мотивларининг тадрижий кўринишлари адиб ижодининг ғоявий-эстетик моҳиятини ифода этишга хизмат қилганлиги асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Эркин Аъзам насри бадиияти бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:

киноя ва унинг бадиий воситалари пародия, гротеск, парадокснинг қўлланилиши, образ ва унинг табиатини ўрганиш, шунингдек, ёзувчининг халқона сўз, ибора, мақол, матал каби фольклор намуналаридан фойдаланишидаги илмий натижалардан ХТ-Ф-2-004 рақамли “Ўзбек халқ педагогикаси ва фольклор анъаналари” фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 14 августдаги 89-03-2858-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши натижасида халқона сўз, ибора, матал, киноя, пичинг, кесатиқ, образга оид таҳлил ва изоҳланишларда хизмат қилган;

Эркин Аъзам насри бадииятида киноя, образларни талқин қилишнинг замонавий усули сифатида тадбиқ этилган биографик методнинг  қўлланилишидаги илмий хулосалардан Ф-1-06 рақамли “Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу Ғарб адабий анъаналари синтези” фундаментал илмий тадқиқотида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 14 августдаги 89-03-2858-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳада Шарқ ва Ғарб филологик анъаналари тарихини асослаш, бунда биографик методнинг ўзига хос ўрин тутганлигини қайд этиш бўйича хулосалар чиқариш имкони туғилган.

Эркин Аъзам ҳаёти ва ижодий фаолиятини, адиб ижодига хос бадиият қирраларини, жумладан, насридаги образ ва киноявийлик, унинг бадиий маҳорати масалалари Сурхондарё телерадиокомпаниясининг “Бир асар шарҳи” кўрсатуви ва “Янги аср” радиосининг “Адабиёт гулшани” эшиттиришида фойдаланилган (Сурхондарё телерадиокомпаниясининг 2018 йил 7 августдаги 01-01/913-сонли маълумотномаси). Дастурларда таҳлилларнинг қизиқарли ва жонли бўлиши, ҳозирги адабий жараён масалаларини  телевидение ва радио орқали очиб беришда асос бўлган.


Qaytish