Хайдаров Бахтиёржон Абдухамидовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Хайдаров Бахтиёржон Абдухамидовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сув танқислиги шароитида минераллашган сувлар билан ғўзани суғориш технологиясини такомиллаштириш», 06.01.02–Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Qx87.

Илмий раҳбар: Исаев Сабиржан Хусанбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.

Расмий оппонентлар: Исашев Анваржон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Хасанов Мақсуд Марифович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғонавилоятининг ўтлоқи соз тупроқлари шароитида ғўзанинг С-6524, “Андижон-35” ҳамда “Андижон-36” навларини минераллашган сувлар билан ҳар бир эгатдан ва эгат оралатиб суғориш агротехнологияларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Фарғона вилоятининг суғориладиган, шўрланишга мойил, ўтлоқи соз, енгил қумоқ тупроқлари шароитида С-6524, Андижон-35 ва Андижон-36 ғўза навларини минераллашган сувлар билан ҳар эгатдан ва эгат оралатиб суғориш технологияси такомиллаштирилган;

С-6524, Андижон-35 ва Андижон-36 ғўза навларининг ҳар эгатдан ва эгат оралатиб суғориш технологияларининг тупроқни агрофизикавий, сув-физик ва агрокимёвий хоссаларига таъсири аниқланган;

сув тежовчи ҳар эгатдан ва эгат оралатиб суғориш технологиясини ғўза навларининг суғориш муддатлари, меъёрлари ҳамда сув истеъмолига таъсири аниқланган;

сув тежовчи ҳар эгатдан ва эгат оралатиб суғориш технологиясининг С-6524, Андижон-35 ва Андижон-36 ғўза навларининг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва пахта толасининг технологик сифат кўрсаткичларига таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Фарғона вилоятининг ўтлоқи соз тупроқлари шароитида ғўза навларини эгатлаб, эгат оралатиб суғориш усулининг такомиллашган сув тежамкор технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:

пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Сув танқислигини юмшатишда коллектор ва зовур сувлари билан ғўзани суғориш” бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 24 сентябрдаги 02/023-244-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома Фарғона вилояти шароитида кўп тармоқли фермер хўжаликларида ғўзани минераллашган сувлар билан суғоришда қўлланма сифатида хизмат қилган;

Фарғона вилоятининг ўтлоқи соз тупроқлари шароитида ғўзанинг С-6524, Андижон-35 ва Андижон-36 навларини маъданли ўғитлар билан гектарига N-200, P2O-140, K2O-100 кг меъёрда озиқлантириш ва минераллашганлик даражаси 3 г/л гача бўлган сувлар билан тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70–70–60% тартибда эгат оралатиб суғориш технологияси жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги гектаридан юқори  вазирлигининг 2018 йил 24 сентябрдаги 02/023-244-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ғўзанинг ўсув даврида 1-1-1 тизимда 3 марта суғорилган, мавсумий суғориш меъёри гектарига 2900 м3 ва пахта ҳосилдорлиги 28,0–31,3 центнерни ташкил этган;

Фарғона вилояти ўтлоқи соз тупроқлари шароитида ғўзанинг С-6524, Андижон-35, ва Андижон-36 навларини тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70–70–60% тартибда суғориш ва гектарига N-200, P-140, K-100 кг меъёрда маъдан ўғитлар озиқлантириш технологияси Данғара туманидаги “Ҳайдаров Сатторали”, “Сирдарё мўжизаси”, “Оқжар данғара зийнати”, “Бегматов Наримон” ва “Заминдор иқболи” фермер хўжаликларида 122,9 гектар пахта майдонларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 24 сентябрдаги 02/023-244-сон маълумотномаси). Натижада суғориш сувлари 10 фоизгача тежалган, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи ошган,  рентабеллик даражаси 15–20 фоизни ташкил этган ва гектаридан 3,0 центнергача қўшимча пахта ҳосили олишга эришилган.


Qaytish