Юлдашев Рустам Зафарджановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Юлдашев Рустам Зафарджановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда жигардан ташқари портал гипертензиясида портосистем шунтлашдаги буйрак флебогипертензияси», 14.00.35–Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Tib233.

Илмий раҳбар: Алиев Махмуд Муслимович,тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибадов Равшан Алиевич, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги Санкт-Петербург Давлат педиатрия тиббиёт университети Федерал давлат бюджет олий таълим муассасаси.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: жигардан ташқари портал гипертензияси мавжуд болаларда портосистем шунтлаш амалиётидан олдин ва ундан кейин буйрак гемодинамикаси хусусиятларини ўрганиш ва унинг бузилиши олдини олиш ва даволаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

жигардан ташқари портал гипертензияси бўлган болаларда ренокавал сегмент ва қон томирларининг ривожланиш аномалиялари частотаси аниқланган ҳамда уларнинг характери ва анатом-функционал хусусиятлари очиб берилган;

регионар ангиоархитектоника ва гемодинамиканинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда болаларда жигардан ташқари портал гипертензияда табиий коллатерал портокавал шунтларнинг функционал самарадорлигини баҳолашнинг батафсил клиник ва инструментал мезонлари ишлаб чиқилган;

портосистем шунтлаш амалиётидан кейин жигардан ташқари портал гипертензияси бўлган болаларда буйраклар артериал ва веноз қон айланишида гемодинамик ўзгаришлар аниқланган;

жигардан ташқари портал гипертензия ва ренокавал сегментдаги аномалиялари бўлган болаларда ренокавал сегмент томирларининг гемодинамик ва ангиографик хусусиятларига портал декомпрессиясининг таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жигардан ташқари портал гипертензияси бўлган болаларни диагностикаси ва хирургик даволашни яхшилашга қаратилган илмий тадқиқот натижалари асосида:

«Ёндош ренокавал сегмент ва буйрак аномалияси бўлган жигардан ташқари портал гипертензияли болаларни ташхислаш ва даволаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 майдаги 8н-д/102-сон маълумотномаси). Тавсиялар жигардан ташқари портал гипертензия диагностикасининг сифатини ва унинг аномалияларини яхшилаш, буйрак флебогипертензияси ривожланиш хавфи бўлган беморларни аниқлаш, амалиётлардан кейинги асоратларни камайтириш имконини берган;

жигардан ташқари портал гипертензияси бўлган болаларни диагностикаси ва хирургик даволашни яхшилашга қаратилган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, Фарғона ва Андижон вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 майдаги 8н-д/102-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Жигардан ташқари портал гипертензияси бўлган болаларни текшириш ва даволаш бўйича таклиф этилган тактика 19,5% ҳолларда буйрак сегменти ва буйрак қон томирлари билан боғлиқ аномалияларни аниқлаш, қизилўнгач ва ошқозон варикоз кенгайган томирларидан қон кетиши хавфини 18,6%дан 4,2%гача камайтириш ва анастомоз тромбози частотасини 17,3%дан 2,8%гача камайтириш имконини берган.


Qaytish