Турсунов Джахангир Хусановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Турсунов Джахангир Хусановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экспериментал қандли диабет ривожланишига экдистен таъсирининг молекуляр-ҳужайравий механизми», 03.00.01–Биокимё (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib607.

Илмий раҳбар: Сабирова Рихси Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Юлдашев Носир Мухамеджонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ишигов Ибрагим Агаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор,

Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қозон давлат тиббиёт университети Федерал давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибадаги қандли диабет ривожланишига экдистен таъсирининг  молекуляр механизмларини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

аллоксанли диабет ривожланишида оксидант-антиоксидант ва нитроэргик тизимлардаги ўзгаришларга экдистеннинг коррекцияловчи таъсири исботланган;

тажрибавий аллоксанли диабет ривожланишида экдистеннинг матрикс метлаллопротеиназалар фаоллиги ва металлопротеиназалар тўқима ингибитори миқдорига таъсири кўрсатилган;

аллоксанли диабетда  қон ивиш тизимига, яъни протромбин вақти, фибриноген ва Виллебрант омилларига экдистеннинг таъсир қилиш механизми аниқланган;

аллоксанли диабет ривожланишида адипонектин миқдори ва липид алмашинуви кўрсаткичлари орасидаги ўзаро боғлиқлик ва экдистеннинг бу жараёнларга  кўрсатадиган таъсири  исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Экспериментал қандли диабет ривожланишида экдистен таъсирининг молекуляр-ҳужайравий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Қандли диабетни ташхислаш ва даволашда металлопротеиназалар фаоллигини аниқлашнинг аҳамияти» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 23 октябрдаги 8м-р/286-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма металлопротеиназалар ва улар ингибиторларининг қандли диабет ривожланишидаги аҳамияти ҳамда уларнинг қандли диабетни ташхислаш ва даволаш механизмларини такомиллаштириш имконини берган;

«Металлопротеиназалар: тузилиши хусусияти ва патологик жараёнларнинг ривожланишидаги ҳолатлар» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 23 октябрдаги 8м-р/286-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма металлопротеиназалар оиласига бағишланган бўлиб, турли патологик жараёнларда уларнинг фаолиятига ҳамда қандли диабет касаллигида зарарланадиган майда қон томирларида юзага келадиган патологик ўзгаришларни ва касалликни эрта ташхислаш имконини берган;

экспериментал қандли диабет ривожланишида экдистен таъсирининг молекуляр-ҳужайравий механизми таҳлилига қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент давлат стоматология институтининг марказий тадқиқот лабораторияси, Республика Ички ишлар вазирлиги Марказий госпитали, Тошкент тиббиёт академиясининг Олий ўқув юртлариаро илмий тадқиқотлар лабораторияси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 6 ноябрдаги 8н-/235-сон маълумотномаси). Олинган фундаментал тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ қилиниши қандли диабет билан хасталанган беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга ҳамда беморларни шифохонада бўлиш муддатини 20%гача қисқартиришга хизмат қилган.


Qaytish