Қулмаматова Дилафруз Эркиновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Қулмаматова Дилафруз Эркиновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юмшоқ буғдойнинг географик узоқ шакллари дурагайларида миқдорий белгиларнинг ирсийланиши ва ўзгарувчанлиги», 03.00.09–Умумий генетика (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/B209.

Илмий раҳбар: Бабоев Саидмурат Кимсанбоевич,биология фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.53.01.

Расмий оппонентлар: Ризаева Сафия Мамедовна, биология фанлари доктори, профессор; Абдулов Ильдар Абдулхаевич, биология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: юмшоқ буғдойнинг генотипи юқори имкониятга эга бўлган географик узоқ шакллари дурагайларида миқдорий белгиларнинг ирсийланиш, ўзгарувчанлик хусусиятларини очиб бериш ва янги ирсий асосга эга селекцион манбалар олишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор юмшоқ буғдойнинг генотипи юқори имкониятга эга бўлган географик узоқ шакллари ҳамда Ўзбекистоннинг (маҳаллий) қадимий ва янги буғдой навларининг F1 дурагайларида асосий поя узунлиги, бошоқ узунлиги, бошоқдаги бошоқчалар сони, бир бошоқдаги дон сони ва вазни асосан ижобий ўта доминантлик холатида, айрим комбинацияларда эса юқори кўрсаткичли навнинг тўлиқсиз ва тўлиқ доминантлиги ҳамда паст кўрсаткичли навнинг тўлиқсиз доминантлиги ҳолатларида ирсийланиши аниқланган;

ҳосилдорлик билан бошоқдаги дон сони ва вазни ўртасида аниқланган кучли ижобий корреляция бу белгилардан генетик маркер сифатида фойдаланиш ижобий самара бериши очиб берилган;

гибридологик таҳлил натижалари асосида миқдорий белгиларнинг полигенлар назоратида фенотипик намоён бўлиши, бу генларнинг рецессив ҳолатида ота-она шаклларга нисбатан паст кўрсаткичли, доминантлик ҳолатида юқори кўрсаткичли, генларнинг гетерозигота ҳолатлари ва аддитив таъсирида эса оралиқ кўрсаткичли генотиплар пайдо бўлиши аниқланган;

географик узоқ шаклларнинг F2 дурагайларида бир бошоқдаги дон сони ва вазни ҳамда 1000 дона дон вазни белгилари бўйича наслдан-наслга берилиш коэффициентининг юқорилиги ва ижобий трансгрессия асосида қимматли генотипларнинг юзага келиши исботланган;

географик узоқ шаклларни дурагайлаш ва юқори авлодларда бошоқдаги дон сони ва вазни белгилари бўйича танлаш асосида юмшоқ буғдойнинг янги «Оқ марварид» нави хамда жаҳон коллекцияси намуналаридан маркерлар асосида танлаш йўли билан янги «Илғор» нави яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Юмшоқ буғдойнинггеографик узоқ шакллари дурагайларида миқдорий белгиларининг ирсийланиш ва ўзгарувчанлик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:

юмшоқ буғдойнинг маҳаллий «Оқ марварид» навига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ўсимлик навига патент олинган (№NAP 20130012, 2017 й.). Натижада бу нав сув танқислигига ва сариқ занг касаллигига чидамлилиги асосида юқори рентабеллик имконини берган;

юмшоқ буғдойнинг «Оқ марварид» нави 2018 йилда Тошкент вилоятининг Бекобод тумани «Нодиржон-Хурриятхон Агро» фермер хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 3 декабрдаги 02/021-225-сон маълумотномаси). Натижада бу навдан юқори ва сифатли дон маҳсулоти олиш ҳамда иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган;

дон ҳосилдорлиги билан бир бошоқдаги дон сони ва вазни белгиларининг кучли ижобий боғлиқлиги «Ўзбек-Хитой илмий дастури Uzbekistan-Сhina 2015», «Ўзбекистонда инвазив буғдой зараркунандаларнинг хавфини таҳлил қилиш ва экологик бошқариш» мавзусидаги амалий лойиҳада юмшоқ буғдойнинг миқдорий белгиларидан маркер сифатида фойдаланилган (Хитой Фанлар академиясининг 2018 йил 8 ноябрдаги маълумотномаси). Натижада буғдой ҳосилдорлигини ҳимоя қилишда ишлатиладиган турли кимёвий воситаларнинг таъсирини аниқлаш ҳамда биологик кураш чораларини қўллашда фойдаланиш имконини берган.


Qaytish