Аюпов Кутуп Саутовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Аюпов Кутуп Саутовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кучли легирланган кремнийдаги нобарқарор ҳодисалар», 01.04.10–Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.DSc/ FM122.

Илмий маслаҳатчи: Зикриллаев Нурилло Фатхуллаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон Миллий университети, Dsc.28.02.2018.FM/T.03.05.

Расмий оппонентлар: Каримов Абдулазиз Вахитович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Далиев Хожакбар Султанович, физика-математика фанлари доктори, профессор;  Исмайлов Қанатбай Абдремович, физика-математика фанлари доктори, профессор .

Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кучли легирланган кремнийдаги нобарқарор ҳодисаларнинг физик хусусиятларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

киришма атомларнинг ҳолатини кремний кристалл панжарасида бошқариш, уларнинг ўзаро ва панжара нуқсонлари билан таъсирлашини ҳосил қиладиган диффузиялаш технологияси ишлаб чиқилган.

кремнийдаги киришма атомларнинг компенсация даражасини бошқариш орқали янги хусусиятларга эга материал олинган ва унинг электрофизик хусусиятларини бошқарилиши бошқариш мумкинлиги асосланган;

фото- ва қолдиқ ўтказувчанликни ҳарорат ва инфрақизил нурлар таъсирида кескин камайиши аниқланган;

ҳажмий нанокластерлар механизми зарядланган марказларда ток ташувчиларнинг сочилиш эффекти натижасида ҳаракатчанликнинг ташқи омиллар таъсирида  ўзгариши аниқланган;

кучли легирланган кремний материали асосида хона ҳароратида ишлайдиган амплитуда ва частотаси бошқариладиган қаттиқ жисмли генератор ишлаб чиқилган;

фотоэлектрик, оптоэлектрон, магнит ўлчовчи қурилмаларни яратиш учун ўтакомпенсацияланган кремний материалининг функционал имкониятлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Мувозанатда бўлмаган ҳолатидаги кучли легирланган кремний материалларнинг физик хусусиятлари, киришма атомларнинг ҳажмий наноструктураларини  турли таркибда ҳосил қилиш ва концентрациясини бошқариш асосида:

паст ҳароратли ва босқичма-босқич легирлаш технологияси «FOTON» акциядорлик жамиятида хажмий наноструктурали материалларни олишда қўлланилган («ЎЗЭЛТЕХСАНОАТ» акциядорлик компаниясининг 2018 йил 9 июлдаги 02-1519-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланиши детекторлар ишлаб чиқариш технологиясини сезиларли даражада яхшилаш имконини берган;

кўп зарядли нанокластерли кремнийнинг фотоэлектрик хоссаларини бошқариш бўйича олинган натижалар «FOTON» акциядорлик жамиятида нанокластерли кремний асосидаги фотоэлементларни  ишлаб чиқаришда қўлланилган («ЎЗЭЛТЕХСАНОАТ» акциядорлик компаниясининг 2018 йил 9 июлдаги 02-519-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши кремний асосидаги нановаризон стуктурали кенг спектрал сезгирликка эга (0,1–3 мкм) фотоэлементларнинг янги авлодини ишлаб чиқариш имконини берган;

кучли легирланган кремнийда киришма атомларининг ўзаро ва кристалл панжарадаги нуқсонлар билан таъсирининг ортиши бўйича олинган натижалар «FOTON» акционерлик жамиятида  юқори кучланишли ва юқори частотали диодлар ишлаб чиқаришда қўлланилган («ЎЗЭЛТЕХСАНОАТ» акциядорлик компаниясининг 2018 йил 9 июлдаги 02-1519-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши юқори частотали диодлар параметрларини ташқи таъсирларга (ҳарорат ва гамма нурланиш) бардошлигини ошириш орқали кремний асосидаги қурилмаларни тайёрлаш технологиясини сезиларли даражада яхшилашга имкон берган;

марганец атоми нанокластерлари бўлган кремний асосидаги хажмий  наноструктурали материалларни олишнинг асосий усуллари ва физик механизмлари бўйича назарий ҳисоблар «Кремний асосидаги нановаризон структурали кенг спектрал сезгирлик соҳасига (0,8–3 мкм) эга бўлган фотоэлементларнинг янги авлодини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш» лойиҳасида кучли легирланган кремнийда нано­ҳажмий кластерли материаллар олишда қўлланилган (Туркманистон Фанлар акаде­мияси Қуёш энергияси институтининг 2018 йил 12 июлдаги 83-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши инфрақизил нурланиш (0,8–3 мкм) соҳасида ишлайдиган фотоэлементлар ва оптоэлектрон қурилмаларнинг янги синфини яратиш имконини берган.


Qaytish