Алымов Атабек Керимбергеновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Алымов Атабек Керимбергеновичнинг

фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Қорақалпоғистон Республикасида экологик туризмни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва истиқболлари”, 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Iqt204.  

Илмий раҳбар: Салаев Санъатбек Комилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSс.27.06.2017.I.18.01.

Расмий оппонентлар: Турсунхаджаев Марат Лутфуллаевич,иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сафаров Баходирхон Шахриёрович,иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикасида экологик туризмни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлаш ва истиқболини белгилашга оид илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

«экологик туризм» тушунчасининг экологик инқироз ҳудудига мос бўлган ижтимоий-иқтисодий моҳияти, табиат ва аҳоли ўртасидаги синергетик алоқалар инобатга олинган таърифи ишлаб чиқилган;

минтақа туман ва шаҳарлари, Қуйи Амударё давлат биосфера резервати, Султон Увайс тоғи, Устюрт платоси, Судочье ва Сайгачий буюртмахоналарида ҳамда Орол денгизининг экотуристик ресурс салоҳиятидан келиб чиқиб, туристик йўналишлар ишлаб чиқилган;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардан туристик мақсадда фойдаланиш орқали экотуризмни ривожлантириш модели такомиллаштирилган;

минтақада 2018-2021 йилларга мўлжалланган туристик хизматлар ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қорақалпоғистон Республикасида экотуризмни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва истиқболлари бўйича олинган илмий хулосалар асосида:

“экологик туризм” тушунчасининг таърифи олий таълим бакалавриат йўналиши талабалари учун мўлжалланган «Туризм: назария ва амалиёт» дарслигининг “Экологик туризмни ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари”га бағишланган мавзусига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
2018 йил 6 июндаги 89-03-2200-сон маълумотномаси). Натижада экологик туризмнинг ижтимоий-иқтисодий мазмунини тизимли ва кенгроқ тушуниш орқали уни ташкил этишнинг истиқболли йўналишлари бўйича талабаларда назарий билим ва амалий кўникмаларни ҳосил қилишга эришилган;

минтақа туман ва шаҳарлари, Қуйи Амударё давлат биосфера резервати, Султон Увайс тоғи, Устюрт платоси, Судочье ва Сайгачий буюртмахоналарида ҳамда Орол денгизининг экотуристик ресурс салоҳиятидан келиб чиқиб, туристик йўналишларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси амалиётида фойдаланилган (2017 йил 20 декабрдаги 03-09/4479-сон маълумотнома). Ушбу таклифларнинг амалга оширилиши минтақада янги туристик йўналишлардан самарали фойдаланиш натижасида туристик объектлар атрофида инфратузилманинг ривожланишига, хорижий ва маҳаллий туристлар оқимининг ошишига эришилган;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд (МЭТҲ)лардан туристик мақсадда фойдаланиш орқали экотуризмни ривожлантириш моделини такомиллаштириш бўйича тавсиялари Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётида фойдаланилган (2018 йил 15 январдаги ТХ-01/01-1-56-сон маълумотнома). Ушбу янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қорақалпоғистон Республикасидаги МЭТҲлар билан давлат ташкилотлари, туристик фирмалар, таълим муассасалари, илмий тадқиқот марказлари ва бошқа ташкилотлар билан экотуризмни ривожлантириш мақсадида ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини берган;

минтақада 2018-2021 йилларга мўлжалланган туристик хизматлар ҳажмининг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш бўйича илмий тавсиялари Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги иш фаолиятига жорий қилинган (2018 йил 4 июндаги 06/605-сон маълумотнома). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида минтақада туристик хизматлар ҳажми йилига ўртача 13%га, жами хизматлар ҳажми эса йилига ўртача 10,5%га ўсиши кутилмоқда.


Qaytish