Очилов Улугбек Усмановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Очилов Улугбек Усмановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ОИВ билан зарарланган психоактив моддаларни истеъмол қилувчи беморларда руҳий бузилишларнинг шаклланиши ва динамикаси», 14.00.18–Психиатрия ва наркология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.Phd/Tib170.

Илмий раҳбар: Магзумова Шахноза Шахзадэевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.

Расмий оппонентлар: Турсунходжаева Людмила Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллажанова Шахло Журахановна, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: психоактив модда қабул қилувчи ОИВ инфекциясига чалинган беморларда руҳий бузилишларнинг шаклланиши ва динамикаси хусусиятларини асослаб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

психоактив модда қабул қилувчи ОИВ инфекциясига чалинган беморларда руҳий бузилишлар ва уларнинг шаклланиш хусусиятлари аниқланган;

психоактив модда қабул қилувчи ОИВ инфекциясига чалинган беморларда руҳий бузилишларни ифодаловчи клиник хусусиятлар аниқланган;

психоактив модда қабул қилувчи ОИВ инфекциясига чалинган беморларда руҳий бузилишлар ҳолатларида касаллик ривожланишининг хавф омиллари аниқланган;

психоактив модда қабул қилувчи ОИВ инфекциясига чалинган беморларда руҳий ҳолатнинг ўзгариш босқичларини инобатга олган ҳолда психокоррекцион тадбирлари такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

ОИВ билан зарарланган психоактив моддаларни истеъмол қилувчи беморларда руҳий бузилишларнинг шаклланиши ва динамикаси бўйича олинган натижалар асосида:

«ОИВга чалинган, психоактив моддаларни истеъмол қилувчи беморларга маслаҳат беришнинг асосий тамойиллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (ЎзР ССВнинг 2016 йил 4 ноябрдаги 8н-м/163-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ОИВ билан зарарланган психоактив моддаларни истеъмол қилувчи беморларга босқичма-босқич маслаҳат бериш ва психотерапия усулларининг қўлланилиши, беморларни стационарларда даволаниш давомийлигини қисқартириб, дори моддалари ва асоратлар профилактикасига сарфланадиган харажатларни камайтириш имконини берган;

ОИВ билан зарарланган психоактив моддаларни истеъмол қилувчи беморларнинг руҳий бузилишлари ривожланиши, ҳаёт сифати ва реабилитацион чора-тадбирлар бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Самарқанд ва Жиззах вилоят наркологик диспансерлари амалиётига жорий этилган (ЎзР ССВнинг 2016 йил 1 декабрдаги 8н-д/74-сон маълумотномаси). Амалиётга жорий қилинган тавсиялар натижасида беморларнинг атроф-муҳит ва оила аъзолари ёрдамида ижтимоий мослашуви ҳамда беморларга тиббий ёрдам курсатишни яхшилаш имконини берган.


Qaytish