Хидирова Мохинисо Бахромовнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Хидирова Мохинисо Бахромовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қўзғалувчан муҳитларни математик моделлаштириш усуллари», 05.01.07–Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/T30.

Илмий маслаҳатчи: Исмаилов Мирҳалил Агзамович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари  илмий-инновацион маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.

Расмий оппонентлар: Игамбердиев Хусан Закирович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Кабулов Анвар Восилович, техника фанлари доктори, профeссор; Нормуродов Чори Бегалиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: В.А. Трапезников номидаги Бошқарув муаммолари институти (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қўзғалувчан муҳит фаолияти қонуниятларининг элементлараро фазовий-вақтий ўзаро муносабатларини инобатга олган ҳолда математик моделлаштириш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қайта алоқа глобал механизмларини ҳисобга олган ҳолда қўзғалувчан муҳитда импульсларни узатиш жараёнларини сонли тасвирлашнинг локал усулини қўллаб комплекс усулга асосланган қўзғалувчан муҳитни математик моделлаштириш усули яратилган;

элементлараро ўзаро муносабатларнинг ночизиқлилиги, пировард маҳсулотни ингибирлаш ва кооперативликни ҳисобга олувчи қайта алоқа асосида биологик қўзғалувчан муҳит регулятор механизмларини моделлаштириш усули ишлаб чиқилган;

кетма-кет қўзғалиш жараёнларини фазовий-вақтий ташкил этилишини инобатга олган ҳолда қўзғалувчан муҳитнинг функционал-дифференциал тенгламаларини қуриш усули ишлаб чиқилган;

қўзғалувчан муҳит функционал-дифференциал тенгламаларининг функционал ва дискрет тенглама кўринишдаги редукция қилинган тизимини тузиш усули ишлаб чиқилган;

қўзғалувчан муҳит фаолият механизмларини сонли тадқиқ қилиш усуллари, алгоритмлари ва дастурлар мажмуаси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тадқиқот жараёнида қўзғалувчан муҳитни математик моделлаштириш усули, аномалияларни эрта ташхислаш алгоритмлари ва дастурий мажмуалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

касалликлар кечув механизмларини башоратлаш моделлари ва алгоритмлари бўйича «Регуляторика функционал-дифференциал тенгламаларининг сифатий таҳлили учун дастур (QUANT-FDE)»,«Бўлинаётган ҳужайраларда апоптоз механизмларини ҳисобий таҳлил қилиш  информацион технология инструментарияси (ИМИТАП)», «Норма ва аномал ҳолатларда юрак, қалқонсимон без ва жигар ҳужайралари фаолияти регуляторикаси тенгламаларининг хос ечимларини сифатий таҳлил қилиш дастурий таъминоти (КАУР-1)», «Динамик хаос ва «қора ўрама» соҳаларида тирик тизимлар регуляторикасини ҳисобий таҳлил қилиш учун дастурий таъминот (КАУР-2)»,«Орган ва тўқималарнинг кўп ҳужайрали  организм даражасида ўзаро боғлиқ фаолияти регуляторикасининг компютер модели (КВОТУМ)», «Норма ва касалланиш режимига ўтишда организм регуляторикаси ҳолатини баҳолаш учун дастур» дастурий воситаларидан «UNICON.UZ» ДУК томонидан фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида хулоса берилган («UNICON.UZ» ДУКнинг 2018 йил 12 октябрдаги хулосаси). Натижада биологик қўзғалувчан муҳит регулятор механизмларини моделлаштириш усули ёрдамида яратилган дастурий мажмуалар асосида маълум бир қўзғалувчан муҳит фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ва регулятор механизмларини аниқлаш имконини берган;

қайта алоқа глобал механизмларини ҳисобга олган ҳолда қўзғалувчан муҳитда импульсларни узатиш жараёнларини сонли тасвирлашнинг локал услубини қўллаб комплекс усулга асосланган қўзғалувчан муҳитни математик моделлар ва дастурий таъминотлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги соғлиқни сақлаш амалиётида, хусусан Вирусология илмий-текшириш институти амалиётида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил          4 июлдаги 33-8/4865-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг қўлланилиши вирус этиологияли жигар  саратонини эрта ташхиси аниқлигини 1,5-2 марта ошириш ва касалликни келиб чиқишини аввалдан башоратлаш, даволаш тактикасини 35-40%га оптималлаштириш имконини берган;

норма ва рак ҳолатларида «юрак-жигар-қалқонсимон без» қўзғалувчан муҳит регулятор механизмларининг математик модели ва дастури Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги соғлиқни сақлаш амалиётида, хусусан Онкология илмий маркази амалиётида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 4 июлдаги 33-8/4865-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг қўлланилиши рак касаллиги келиб чиқишини аввалдан башоратлаш, беморларга ташхис қўйишнинг ишончлилигини ошириш, даволаш жараёнида вақт тежамкорлигига эришиш, илмий тажрибалар ўтказиш ва режалаштириш жараёнини яхшилаш ҳамда регуляция ноэффектив нуқталарини аниқлаш ҳисобига харажатларни 10% камайтириш имконини берган;  

юрак, қалқонсимон без, жигар ҳужайралари ўзаро фаолияти регуляторикасининг математик модели ва унинг аномалияларини башоратлаш алгоритми Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги соғлиқни сақлаш амалиётида, хусусан Тошкент тиббиёт академияси амалиётида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 4 июлдаги 33-8/4865-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг қўлланилиши ташхис аниқлигини ошириш, патогенез хусусиятларини аниқлаш ва даво тактикаси самарадорлигини ошириш ҳисобига ижтимоий самарадорликни таъминлаш имконини берган;

элементлараро ўзаро муносабатларнинг ночизиқлилиги, пировард маҳсулотни ингибирлаш ва кооперативликни ҳисобга олувчи қайта алоқа асосида биологик қўзғалувчан муҳит регулятор механизмларининг математик модели ва дастурлар мажмуаси “Orzubek shifo servis” МЧЖда жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 4 июлдаги 33-8/4865-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг қўлланилиши рак касалликларини келиб чиқишини аввалдан башоратлаш, ташхис қўйишнинг ишончлилигини 1,3 мартага ошириш ва даво тактикаси самарадорлигини 25%га ошириш имконини яратган.


Qaytish