Файзуллаев Байрам Артикбаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Файзуллаев Байрам Артикбаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турли тавсифли объектлар ҳолатларини ташхислаш моделлари ва алгоритмлари», 05.01.02–Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш  (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/T40.

Илмий раҳбар: Каипбергенов Батирбек Тулепбергенович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари  илмий-инновацион маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.

Расмий оппонентлар: Бекмуратов Тўлқин Файзиевич, техника фанлари доктори, профессор, академик; Гулямов Шухрат Маннапович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: турли тавсифли ишлаб чиқариш объектларининг ҳолатларини ташҳислаш моделлари ва алгоритмларини ҳамда дастурий мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

абсорбция ва карбонизация жараёнлари реакциялари оралиқ маҳсулотлар таркибини баҳолаш математик моделлари ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;

абсорбция жараёни температура режимларини норавшан-нейрон моделга асосланган идентификациялаш алгоритми ишлаб чиқилган;

турли тавсифли ишлаб чиқариш объектларида ҳар хил ҳолатларни таш­хислаш ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлашнинг  норавшан-нейрон моделга асосланган ташхислаш алгоритми ишлаб чиқилган;

кальцийлаштирилган сода ишлаб чиқариш асосий жараёнларида келиб чиқадиган меъёрдан оғишишларни ва носозликларни бартараф қилишни мантиқий-маҳсулий қоидалари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тадқиқот жараёнида маҳсулотлар таркибини баҳолаш математик модели, идентификациялаш ва ташхислаш алгоритмлари ва дастурий мажмуалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

турли тавсифли объектлар ҳолатини ташхислаш ва бошқарув моделлари ва алгоритмлари бўйича «Кальцийлаштирилган сода ишлаб чиқаришда карбонизация жараёнини моделлаштириш» ва «Кальцийлаштирилган сода ишлаб чиқаришда абсорбция технологик жараёни температура режимларини моделлаштириш» дастурий воситаларига «UNICON.UZ» ДУК томонидан фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида хулоса берилган («UNICON.UZ» ДУКнинг 2018 йил 27 сентябрдаги хулосаси). Натижада технологик жараёнларни ташхислаш ва бошқарув  бўйича қарорлар қабул қилиш вақтини қисқартириш ва носозликларни аниқлаш аниқлигини ошириш имконини берган;

абсорбция ва карбонизация жараёнининг оралиқ ва охирги маҳсулотлари таркибини баҳолаш математик модели асосида яратилган «Кальцийлаштирилган сода ишлаб чиқаришда карбонизация жараёнини моделлаштириш» дастури «Қўнғирот сода заводи» унитар корхонасига абсорбция ва карбонизация жараёнларида маҳсулот таркибий концентрациясини аниқлашда жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 15 майдаги 33-8/3451-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида абсорбция жараёнида компонентлар концентрациясини баҳолашни 8,96%га, карбонизация жараёнида 25%га ошириш имконини берган;

ишлаб чиқариш тизимида берилган меъёрлардан оғишиш ва ишлаб чиқариш тизимидаги носозликларга боғлиқ ҳолатларни моделлаштириш ва идентификациялаш алгоритмлари «Ўзбектелеком» АК «Телекоммуникация транспорт тармоғи» 6-боғламаси филиалига технологик объект параметрларининг чегаравий ва меъёрий қийматларини белгилаш ва иш жараёнида келиб чиқадиган носозликларни аниқлашда жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 15 майдаги 33-8/3451-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида тизимни тестдан ўтказиш жараёнида ишлаб чиқариш тизимидаги оғишиш ва носозликларга боғлиқ ҳолатларни моделлаштириш ва идентификациялаш алгоритмлари қўшиб ишлатилганда носозликларни аниқлаш вақтини                  1,2 баробарга қисқартириш ҳамда носозликларни аниқлаш аниқлигини 3%га ошириш имконини берган;

норавшан-нейрон ва гибрид алгоритмларга асосланган абсорбция жараёни температура режимларини идентификациялаш ҳамда турли тавсифли ишлаб чиқариш объектларида турли ҳолатларни ташхислаш алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган «Кальцийлаштирилган сода ишлаб чиқаришда абсорбция технологик жараёни температура режимларини моделлаштириш» дастурий мажмуаси «Қўнғирот сода заводи» унитар корхонасига абсорбция ва карбонизация жараёнлари ҳолатини ташхислаш, берилган ҳолатдан оғишиш ва носозликларни бартараф қилишда жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 15 майдаги 33-8/3451-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида 4 ишчи оператор жойини қисқартириш ва технологик жараёнларни бошқаришда 2% ишчи кучи сарфини камайтиришга эришиш имконини берган.


Qaytish