Каримова Иродахон Иброхимжоновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Каримова Иродахон Иброхимжоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Постнатал онтогенезда каламушларнинг ичак энзимлари, энергия алмашинувига қўрғошин ионининг таъсири ва уни коррек­циялаш», 03.00.08–Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/B95.

Илмий раҳбар: Алматов Карим Тажибаевич, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Микробиология институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.В.38.01.

Расмий оппонентлар: Асраров Музаффар Исламович, биология фанлари доктори, профессор; Шахмурова Гулнора Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: постнатал онтогенез давомидакаламушлар ингичка ичак гидролазалари фаоллиги ва мембранавий жараёнларга қўрғошин хлорид таъсирини аниқлаш ҳамда функционал ўзгаришларни ўсимлик фаол моддалари билан коррекциялашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

организм қўрғошин билан заҳарланганда постнатал онтогенезнинг турли ёш даврларида мембрана билан боғлиқ бўлган гидролазаларнинг дисфункцияси ёшга ва дозага боғлиқ солиштирилган ҳолда аниқланган;

қўрғошинли интоксикация шароитида экдистерон ва полипренолнинг ичак гидролитик ферментларининг фаоллигига коррекцияловчи таъсири исботланган;

токсикант интоксикациясида энергия алмашинуви ўзгаришларига экдистерон ва юқори оқсилли рационни коррекцияловчи таъсири баҳоланган;

экдистерон моддасини қўрғошин чақирган сахараза репрессиясига коррекцияловчи таъсири юқори оқсилли рацион негизида янада самаралироқ бўлиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қўрғошинли интоксикация шароитида каламушларнинг ингичка ичак гидролазалари ва мембранавий бузилишлари ҳамда уларни ўсимлик моддалари билан коррекциялаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

in vitro шароитида митохондрия мембранасида жойлашган мегапора хоссаларини тавсифланиши ФА-Ф5-Т084 рақамли «Митохондриялар ион транспорти ва метаболик жараёнлар биорегуляторининг меъёр ва патологиядаги таъсирини тавсифлаш» мавзусидаги  фундаментал лойиҳасида экдистеронни каламушларнинг ингичка ичак карбогидразаларининг фаоллигига таъсирини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси фанлар академиясининг 2018 йил 27 мартдаги ФТА-4/1255-756-сон маълумотномаси). Натижада экдистерон кичик концентрацияларда митохондрия мегапорани ингибирлаш ва митохондрия функционал параметрларининг стабиллаш имконини берган;

полипренолни қўрғошинли интоксикация шароитида овқат хазм қилиш тизимидаги айрим бузилишларини ФА-Ф7-Т204 рақамли «Биологик фаол гетероциклик бирикмалар молекуласида асиметрик марказ ҳосил қилишнинг назарий муаммолари» фундаментал лойиҳасида коррекцияловчи хоссасидан  гетероциклик бирикмаларни тавсифлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси фанлар академиясининг 2018 йил 8 майдаги 4/1255-1197-сон маълумотномаси). Натижада қўрғошинли сатурнизмда овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ бўлган патологик ўзгаришларни даволашда истиқболли маҳаллий доривор воситаларни яратиш имконини берган;

интоксикация таъсирида кузатилган  ўзгаришларни ва уларнинг турғунлиги  постнатал онтогенезнинг турли даврларида аниқланадиган фермент тури ҳамда ичак бўлимига таъсир механизмлари VetVittles компаниясининг мақсадли илмий тадқиқотида  фойдаланилган (VetVittles компаниясининг (АҚШ)  2018 йил 20 мартдаги маълумотномаси).    Натижада  бўшлиқ ва мембранада озиқ моддалар гидролиз механизмларининг гидролитик функциясини ва ичак энтероцитларида энергия алмашинув жараёнларини  пасайтириш имконнини берган.


Qaytish