Ахмедов Фарход Қахрамоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Ахмедов Фарход Қахрамоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Преэклампсия билан асоратланган ҳомиладор аёлларда марказий гемодинамика ва буйрак қон айланишининг адаптацион механизмлари», 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib5.

Илмий раҳбар: Негматуллаева Мастура Нуруллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.

Расмий оппонентлар: Каримова Феруза Жавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;Султонов Саидазим Носирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиладорлик даврида марказий гемодинамика ва буйрак қон оқимининг мослашув механизмлари мониторинги асосида юзага келиши мумкин бўлган асоратларни ўз вақтида прогнозлаш ва ҳомиладорлик ҳамда туғруқларни олиб бориш тактикасини танлаш учун преэклампсияни эрта ташхислаш имкониятларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

преэклампсиянинг ўзига хос ривожланишини аниқлашда миокарднинг морфофункционал хусусиятларини тавсифловчи (чап қоринча миокард массаси ва индекси, чап қоринча орқа девори қалинлиги, қоринчалараро тўсиқ қалинлиги, деворнинг нисбий қалинлиги, диспропорционаллик коэффициенти), умумий переферик томир қаршилигининг ошиши ва ҳайдалиш фракциясининг камайиши орқали намоён бўладиган клиник белгилари ва метаболик маркерлар (сийдик кислотаси)нинг лаборатор кўрсаткичлари аниқланган;

ҳомиладор аёл юрак геометрияси, унинг буйрак қон оқими ҳамда преэклампсия билан асоратланган ҳомиладор аёлларда юракнинг функционал фаоллиги ва преэклампсиянинг клиник кўринишлари орасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланган;

преэклампсиянинг эрта даврларини ташхислашда сийдикнинг биокимёвий скрининги, буйрак қон оқими ва чап қоринча геометриясининг доплерометрик усулда аниқлашнинг оптимал муддатлари ишлаб чиқилган;  

преэклампсия билан асоратланган ҳомиладор аёлларда юрак ва буйрак гемодинамикаси клиник кўрсаткичларининг ўзаро боғлиқлиги ва башоратга эга аҳамияти баҳоланган. 

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Аёлларда ҳомиладорлик вақтида гипертензив ҳолатларни, диагностикасини ва прогнозлашга эга аҳамиятини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Преэклампсия кечишида гемодинамик бузилишларнинг замонавий жиҳатлари» мавзусида услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 25 мартдаги 8н-д/50-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома преэлампсия билан асоратланишни эрта ташхислаш, клиник кечишини аниқлаш, лаборатор ташхислаш ва даволашнинг оптимал вариантини танлашга имконият яратган;

преэклампсия билан асоратланган ҳомиладор аёлларда марказий гемодинамика ва буйрак қон айланишини ташхислаш ва даволаш самарадорлигини  ошириш бўйиса олиб борилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро шаҳар туғруқ комплекси ва Жондор туман туғруқхонаси акушерлик бўлими амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 24 августдаги 8н-д/45-сон ва 2018 йил 12 июндаги 8н-з/125-сон маълумотномалари). Жорий қилинган натижалар преэклампсияни даволаш ва ташхислаш сифатини яхшилаш, перинатал асоратлар частотаси ҳамда оналар ўлимини қисқартириш, даволаш харажатларини камайтириш ва беморлар ҳаёти сифатини яхшилашга имкон яратган.


Qaytish