Атабаев Фаррух Бахтияровичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Атабаев Фаррух Бахтияровичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иккиламчи минерал хомашё ресурслари асосида энергия сиғими кам клинкерлар ва цементлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.15–Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Т118.

Илмий маслаҳатчи: Эминов Ашраф Маъмурович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Рахимов Рахимбой Атажанович, техника фанлари доктори, профессор; Тўлаганов Абдуқобил Абдунабиевич, техника фанлари доктори, профессор; Таймасов Бахитжан, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

IIТадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар ва техноген чиқиндилар асосида портландцемент клинкери ҳамда қўшимчали цементлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қайта ишланган пўлат эритиш тошқоли, вольфрам рудаларини иккиламчи бойитиш чиқиндиси ва хризотилцемент чиқиндиларидан хомашё компоненти сифатида фойдаланиб, клинкер олиш учун хомашё аралашмаларининг таркиблари ишлаб чиқилган ва асосий клинкер минераллари миқдори бўйича оптималлаштирилган;

янги таркибдаги хомашё аралашмаларининг  реакцияга киришиш қобилиятлари ва улар куйдирилганда юқори ҳарорат таъсирида кечадиган клинкер минераллари ҳосил бўлиш жараёнлари  исботланган;

минерал техноген чиқиндилардан фойдаланиб клинкер олиш учун тузилган хомашё аралашмаларининг ва клинкер куйдириш жараёнининг энг мақбул кимёвий технологик кўрсаткичлари, бу клинкерлардан олинган цементларнинг физик-механик хоссалари аниқланган; 

қайта ишланган пўлат эритиш тошқоли ва вольфрам рудаларини иккиламчи бойитиш чиқиндиларининг цемент  қўшимчаси сифатидаги зарур хоссалари асосида олинган қўшимчали цементларнинг таркиблари оптималлаштирилган ва олиш технологиялари ишлаб чиқилган;

янги таркибдаги қўшимчали портландцементларнинг физик-механик хоссалари,   улар қотаётганда кечадиган физик-кимёвий ўзгаришлар, ҳосил бўлаётган цемент тошининг структураси ва физик-механик хоссалари  шаклланиши ўртасидаги ўзаро боғлиқликлари исботланган; 

ҳўл хризотилцемент чиқиндиларига айланма печлардан юқори (1000-1200) ºС ҳароратда чўғланиб чиқаётган клинкер қатламида термик ишлов бериб, фаол қўндирма-қўшимча ҳосил қилиш ҳисобига уларнинг гидравлик фаоллигини ошириш усули, қўндирма-қўшимчали клинкер ва ундан хризотилцемент буюмлари учун портландцемент олиш технологияси ишлаб чиқилган.

 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кам энергия сиғимли клинкерлар ва қўшимчали цементлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 

хризотилцемент чиқиндисини термофаоллаштириб қўндирма-қўшимчали олинган клинкер учун ташкилот стандарти «Ўзстандарт» агентлигида рўйхатдан ўтказилган (Ts  00295455-04:2015). Натижада  хризотилцемент чиқиндиларини чўғланиб турган клин-кер қатламида термик фаоллаштириб, қўндирма-қўшилмали клинкер ишлаб чиқариш имконини берган;

хризотилцементли буюмлар ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун хризотилцемент чиқиндисига ташкилот стандарти «Ўзстандарт» агентлигида рўйхатдан ўтказилган (Ts 00295455-16:2016). Натижада  турли ассортиментдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун  ушбу техноген чиқиндидан хомашё сифатида фойдаланиш имконини берган;

қайта ишланган пўлат эритиш тошқолини клинкер олишда ва цементга  қўшимча сифатида ишлатиш учун  ташкилот стандарти «Ўзстандарт» агентлигида рўйхатдан ўтказилган (ТS 00186200-09:2017). Натижада «Ўзметкомбинат» АЖда ушбу чиқиндини сотувга чиқариш имконини берган;

қайта ишланган пўлат эритиш тошқоли асосида қўшимчали ва композицион цементлар олиш технологияси «Бекободцемент» АЖда амалиётга жорий этилган («Бекободцемент» АЖнинг 2018 йил 30 мартдаги РА/90-сон маълумотномаси). Натижада қўшимчали ва композицион портландцемент ишлаб чиқаришни  саноат миқёсида йўлга қўйиш имконини берган;

хризотилцемент буюмлар ишлаб чиқаришга портландцемент учун Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти «Ўзстандарт» агентлигида рўйхатдан ўтказилган (О'z DSt 913-2017). Натижада термик фаоллаштирилган қўндирма-қўшилмали клинкердан хризотилцемент буюмлар ишлаб чиқариш учун портландцемент олиш саноат миқёсида йўлга қўйиш имконини берган;

янги усулда термофаоллаштирилган хризотилцемент қўндирма-қўшимчали клинкер ва ундан хризотилцемент буюмлар учун портландцемент ишлаб чиқариш технологияси «Қизилқумцемент» АЖда амалиётга жорий этилган («Қизилқумцемент» АЖнинг 2018 йил 7 февралдаги АТ 02-36/336-сон, «Ўзқурилишматериаллари» АЖнинг 2018 йил 2018 йил 26 февралдаги ТМ-1/03-599-сон маълумотномалари). Натижада ҳозирда нархи қиммат бўлган клинкерни 5%гача иқтисод қилиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, хризотилцемент буюмлар ишлаб чиқаришда портландцементнинг таннархини пасайтириш имконини берган.


Qaytish