Мирзаахмедова Камола Тохировнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Мирзаахмедова Камола Тохировнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экспериментал гепатит ва ошқозон ярасида Фитин-С ва глицитринатнинг самарадорлиги», 14.00.17–Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tib249.

Илмий раҳбар: Аминов Салахитдин Джураевич, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.

Расмий оппонентлар: Сыров Владимир Николаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахманов Алишер Худойбердиевич, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: гепатит ва меъда ярасининг турли тажриба моделларида Фитин-С ва глицитринатнинг фармакологик таъсирини баҳолашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор фитиннинг янги бирикмаси Фитин-С ни инъекцион эритмасини маълум бўлган Эссенциале ва Силибор дори воситалари билан таққосланган ҳолда жигарнинг функционал ҳолатига гепатопротекторлик таъсири аниқланган;

Глицитринат дори воситасининг меъда ярасига қарши фаоллик хусусиятининг мавжудлиги, глицитринат меъда шираси ажралишини пасайтириши ва рН муҳитининг ишқорий томонга сурилиши аниқланган;

Глицитринат дори воситасининг ярага қарши таъсири унинг  антиоксидант хусусияти, ошқозон безлари секрециясини камайтириши, ошқозон шиллиқ қаватини ҳимоя барьерини кучайиштириши билан боғлиқлиги исботланган;

Фитин-С ва Глицитринат дори воситаларини умумий токсикологияси  ўрганилганда заҳарлилик даражаси паст бирикмаларнинг IV гуруҳига мансублиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Даволашни такомиллаштириш ва маҳаллий хомашё асосидаги заҳарлилик даражаси паст, ишончли, самарали дори воситаларини тайинлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Глицирризин кислотаси асосидаги ярага қарши дори воситаси»га Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 20160085; 14.03.2016 й.). Натижада глицирризин кислотаси асосида “Глицитринат” таблеткасининг тажриба намуналарини яратиш имконини берган.

Глицитринат дори воситасининг ярага қарши таъсири унинг  антиоксидант хусусияти, ошқозон безлари секрециясини камайтириши, ошқозон шиллиқ қаватини ҳимоя барьерини кучайиштириши билан боғлиқ тавсиялар АЖ “Ўзкимёфарм” фармацевтик корхонаси ишлаб чиқариш амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 5 январдаги 8н-д/1-сон маълумотномаси). Натижада «Глицитринат» препаратнинг маҳаллий ўсимлик хомашёсидан ишлаб чикилиши импорт дори воситаларига нисбатан харажатлар 2,3 марта камайтиришга имкон берган;

янги фармакологик дори воситаси “Глицитринат”нинг яллиғланишга қарши таъсирини клиникагача ўрганишга оид тавсиялар Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникаси амалий фаолиятига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 22 апрелдаги 29/03-541-сон маълумотномаси). “Глицитринат” дори воситасини қўллаш натижасида ошқозон яра касаллигини даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган.

«Глицитринат янги глицирризин кислотасини фармакологик текшириш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 19 августдаги 28н-р/119-сон маълумотномаси). Мазкур қўлланмадан фойдаланиш натижасида тажриба-ишлаб чиқариш шароитларида ишлаб чиқилган регламентга мувофиқ «Глицитринат» препаратини маҳаллий хомашё-қизил мия илдизи экстрактидан ажратиб олиш имконини берган.


Qaytish