Акбаров Нодир Гафуровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Акбаров Нодир Гафуровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахтани дастлабки қайта ишлаш корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг маркетинг стратегиялари», 08.00.11–Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Iqt51.

Илмий раҳбар: Ходиев Баҳодир Юнусович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Бекмуродов Адҳам Шарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноати институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани дастлабки қайта ишлаш корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг маркетинг стратегияларини шакллантириш ва унинг самарадорлигини баҳолаш услубларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пахтани дастлабки қайта ишлаш корхоналарининг рақобатбардош­лигини оширишга қаратилган «микс» ва «ўзаро муносабатлар» стратегиялари таваккалчиликларни бартараф этиш, ахборотлар логистика тизимини ташкил қилиш, пахта толасининг қадоқланишини яхшилаш ҳисобига олинган фойда омилларини (ўзгарувчиларни) акс эттириш орқали такомиллаштирилган;

пахтани дастлабки қайта ишлаш корхоналарининг рақобатли устунлигини таъминлашда фойдаланиладиган диверсификация, дифференциация, нисбий устунлик ва фокуслаш стратегиялари «кўпбурчакли модел» усулини қўллаш орқали такомиллаштирилган;

пахтани дастлабки қайта ишлаш корхоналарининг «бозор чуқурчаси»ни прогнозлаш ва ишлаб чиқаришни мақсадли ташкил этиш асосида фойдани оширишга имкон берувчи майдон ва корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг бозор сегментидаги даражасини баҳолаш ва хусусий мезонлар сифатида нофаол («мавқеини сақлаб қолиш», «айланиб ўтиш»)  ҳамда фаол («кучларни бирлаштириш», «ёриб ўтиш») стратегиялари тавсия этилган;

пахтани дастлабки қайта ишлаш корхоналарининг рақобатбардош­лигини баҳолашнинг стандартлаштириш ва жамлама гуруҳ кўрсаткичлари рейтинг тизимини шартли-етакчи усул орқали ҳисоблаш модели таклиф этилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Пахтани дастлабки қайта ишлаш корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:

пахтани дастлабки қайта ишлаш корхоналарининг рақобатбардош­лигини оширишга қаратилган «микс» ва «ўзаро муносабатлар» стратегиялари таваккалчиликларни бартараф этиш, ахборотлар логистика тизимини ташкил қилиш, пахта толасининг қадоқланишини яхшилаш ҳисобига олинган фойда омилларини (ўзгарувчиларни) акс эттириш орқали такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг 2018 йил 17 июлдаги 01-22/4302-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида корхоналарнинг рақобат устунлигини таъминлаш даражаси 10-15 фоизга ошган ва ноишлаб чиқариш харажатлари 14-16 фоизга камайган;

пахтани дастлабки қайта ишлаш корхоналарининг рақобатли устунлигини таъминлашда фойдаланиладиган диверсификация, дифференциация, нисбий устунлик ва фокуслаш стратегияларини «кўпбурчакли модел» усулини қўллаш орқали такомиллаштириш бўйича берилган тавсиялар “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг 2018 йил 17 июлдаги 01-22/4302-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларини амалиётга татбиқ этиш пахтани дастлабки қайта ишлаш корхоналарида тола сифатини ошириш бўйича тадбирлар тизимини оптималлаштириш ва корхона рақобатбардошлигини ошириш имкониятини берган;

пахтани дастлабки қайта ишлаш корхоналарининг «бозор чуқурчаси»ни прогнозлаш ва ишлаб чиқаришни мақсадли ташкил этиш асосида фойдани оширишга имкон берувчи майдон ва корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг бозор сегментидаги даражасини баҳолаш ва хусусий мезонлар сифатида нофаол («мавқеини сақлаб қолиш», «айланиб ўтиш») ҳамда фаол («кучларни бирлаштириш», «ёриб ўтиш») стратегиялари “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг 2018 йил 17 июлдаги 01-22/4302-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши корхона даромадининг 8-12% га ошишини таъминлаган;

пахтани дастлабки қайта ишлаш корхоналарининг рақобатбардош­лигини баҳолашнинг стандартлаштириш ва жамлама гуруҳ кўрсаткичлари рейтинг тизимини шартли-етакчи усул орқали ҳисоблаш модели “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналар фаолиятига жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамиятининг 2018 йил 17 июлдаги 01-22/4302-сон маълумотномаси). Пахтани дастлабки қайта ишлаш корхоналарининг рақобатбардош­лигини рейтинг тизими асосида баҳолаш модели ва пахтани дастлабки қайта ишлаш корхоналарининг рақобатбардош­лигини ошириш бўйича маркетинг стратегиялари самарадорлигини баҳолаш алгоритми корхона фаолиятига жорий этилганда корхонанинг сотиш харажатлари 10-12 % га камайган.


Qaytish