Авазов Сардоржон Эркин ўғлининг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Авазов Сардоржон Эркин ўғлининг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пиёзнинг (Allium cepa L.)микобиотаси ва унинг кенг тарқалган зарарли касалликларига қарши кураш чоралари», 06.01.09– Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.DSc/Qx90.

Илмий маслаҳатчи: Марупов Аббосхон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qх.13.01.

Расмий оппонентлар: Махмудходжаев Нажмиддин Мавлянходжаевич, биология фанлари доктори, профессор; Торениязов Елмурат Шерниязович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Рамазанова Савия Сулаймоновна, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари картошкачилик илмий тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пиёз ўсимликларида замбуруғ турлари қўзғатадиган касалликларни аниқлаш, уларнинг  морфологик, био-экологик хусусиятларини тавсифлаш ҳамда кураш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.

II. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор республикамизнинг ҳар-ҳил тупроқ-иқлим шароитида пиёзнинг асосий замбуруғли касалликлари тўлиқ мониторинг қилинган;

қишга сақлаш учун омборхона шароитида ҳаво таркибидан, девордан ва поллардан пиёз ўсимлигига зарар келтирувчи замбуруғ турлари аниқланган;

aжратилган ва аниқланган турлар синфлар, тартиблар, оилалар, туркумлар ва турларга мансублиги аниқланган;

улардан 80 та тури Тошкент, 64 та Фарғона, 62 таси Қашқадарё вилоятлари  шароитидан ажратилган;

энг кўп турлар 72 та Deuteromycetes  синфига, Basidiomycetes ва Ascomycetes  синфларига–10 тадан, Oomycetes ва Zygomycetes синфига 9 та замбуруғ турлари мансублиги аниқланган;

турлар сони жиҳатидан энг кўп турлар Botrytis туркумида–5 та, Puccinia, Penicillium, Aspergillus туркумларида 4 тадан, Melampsora, Phyllostictaда –3 тадан, қолган туркумларда 1–2 тадан турлар  қайд қилинган;

пиёз ўсимлигининг касалланган аъзоларидан 72 та замбуруғ турларидан 34 та тур баргидан, 25 та илдиз тизимидан, 23 та пиёзбоши тагчасидан, 21 та пиёзбоши бўғзидан, 19 та уруғларидан, 18 та пиёзбошининг ташқи қобиғидан, 3 та ички юмшоқ қаватларидан ажратилган;

омборхона девор ва полларидан 24 та, ҳаво таркибидан 32 та замбуруғ турлари аниқланган;

аниқланган замбуруғ турларини озиқланиш усуллари бўйича 29 та тур факультатив сапротроф, 14 та ҳақиқий сапротроф, 12 таси ҳақиқий паразит ва 10 таси факультатив паразит турларга мансублиги аниқланган;

Республиканинг ҳар хил тупроқ-иқлим шароитида пиёз ўсимлигининг асосий касалликларига қарши самарали кураш чоралари ишлаб чиқилган;

пиёз навларининг асосий касалликларга толерантлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Пиёз ўсимлигининг асосий замбуруғ турлари қўзғатган касалликларига қарши кураш бўйича олиб борилган илмий тақиқот натижалари асосида:

пиёз ўсимлигининг кенг тарқалган сохта ун шудринг, қоракуя, занг ва турли хил доғланиш, чириш касалликларига қарши Шавит-Ф, 72% в.г., Курзат Р, 70% с.п.,  Квадрис, 25% н.кук., Акробат МЦ в.д.г, Превикур SL, 722% с.э.к., Скор 250 эм.к. ҳамда Дифен Супер, 55% н.кук. фунгицидларини қўллаш  Тошкент вилоятининг Қибрай тумани «Темир Қадам Носиров Абдирайм», «Қибрай Салар Файз»; Тошкент тумани «Исломхўжа Ниғмонхўжа», «Шухрат зиё» «Яхёхон Зиё Нур Агро», «Аълохон Исохон Агро», Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани «Ахмонов Шерали», Фарғона вилоятининг Бешариқ тумани, «Т.М.Зокиров» фермер хўжаликларида жами 30 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 18 майдаги 02/023-54-сон маълумотномаси). Натижада  Дифен Супер, 55% н.кук. да 0,3 кг/га меъёрда қўлланилганда биологик самарадорлик 90,9% ташкил этган,  касаллик ривожланиши эса 7,2% дан 0,9 фоизгача тушган, Скор 250 эм.к. фунгициди 0,3 л/га меъёрда қўлланилганда биологик самарадорлик 91,6% ташкил этган, касаллик ривожланиши эса 7,2% дан 0,7 фоизгача тушган, Дифен Супер 55% н.кук фунгицидида гектаридан 20210,0 минг сўм, Скор 250 эм.к эса ҳар гектардан 16360,0 минг сўм соф фойда олишга эришилган;

пиёзнинг кулранг чириш ва фузариоз чириш касалликларига қарши Ридомил Голд МЦ 68% с.д.г., ва Фундазол 50% н.к. фунгицидларини қўллаш Тошкент вилоятининг мева-сабзавотларни сақлаш учун мўлжалланган ООО «Golden Dried fruits» омборхонасида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 18 майдаги 02/023-54-сон маълумотномаси). Натижада Ридомил Голд МЦ 68% с.д.г. препарати ишлатилганда ўртача касалланиш 7,70% дан 0,9% гача, Фундазол 50% н.кук фунгициди қўлланганда эса касалланиш 7,70% дан  1,3% гача пасайган, Ридомил Голд МЦ, 68% с.д.г. фунгицидида 170,2 минг сўм, Фундазол 50% н.кук  эса 157,0 минг сўм соф фойда олишга эришилган;

пиёз экилган дала  ўқ ариқ атрофларида ўсаётган бегона ўт турларига қарши Стомп, 33% к.э. ва Самурай, 33% эм.к., гербицидларини қўллаш ҳамда пиёзнинг 2–4 чин барг чиқарган даврида Гоал 2 Е, 24% ваХадаф, 24% гербицидларини қўллаш Қашқадарё, Фарғона, Тошкент вилоятлар шароитида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 18 майдаги 02/023-54-сон маълумотномаси). Натижада Самурай 33% эм.к., 4,5-л/га қўлланилганда 90% биологик самара кўрсатган ва ҳосилдорлик 541,4-543,5 ц/га ошган, қўшимча 126,2-128,3 ц/га ҳосил сақлаб қолинган, Гоал 2 Е, 24% ва Хадаф, 24% 2,3-л/га  гербицидларида эса биологик самарадорлик 92,1% ни ташкил этган, қўшимча ҳосилдорлик 130,9-140,1 ц/га ошган ва  481,3-490,1 ц/га ҳосил сақлаб қолишга эришилган.


Qaytish